November 11, 2020

Диққат_танлов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг биринчи босқичи Бухоро вилоятида ўз якунига етди.
Танлов ғолиблари бўлган ўқувчи ва талаба ёшларимизга танловнинг иккинчи босқичи юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Танлов иккинчи босқичи жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11-00да Бухоро вилояти юридик техникуми биносида ўтказилади.
Танлов икки гуруҳ кесимида ўтказилади:
•биринчи гуруҳ – умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари доирасида;
•иккинчи гуруҳ – олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари доирасида.
Танловнинг иккинчи босқичида “Коррупция ва жамият” мавзусида иншо ёзилади:
Иншода жамиятдаги коррупция иллатлари, коррупциянинг жамият ҳаётига таъсири, коррупцияга олиб келадиган сабаблар, коррупциянинг жамият ва давлат учун катта таҳдид экани, унинг иқтисодий, ижтимоий зарарлари, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқ-тартибот, суд органлари, матбуот ҳамда жамоатчиликнинг роли масалалари ёритилиши лозим.
📌 Иншолар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
👉 танланган мавзу доирасида баён этилганлиги;
👉 танқидий нуқтаи назар мавжудлиги ва етарлича асослантирилганлиги;
👉 фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги;
👉 стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги.
Танлов натижаларига кўра ҳар бир гуруҳдан 1-2-3-ўрин соҳиблари учинчи босқич яъни танловнинг Республика босқичига йўл олишади.