Ҳудудларда павловния плантациялари ташкил қилинади
“Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (520-сон, 27.08.2020 й.) қабул қилинди.
🌳 Қарорга мувофиқ, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния плантациялари ташкил қилинади.
➡️ Қарорга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича павловния палантацияларини ташкил этиш орқали 4000 гектар захира ерларда 2 млн 990 минг дона ҳамда 1000 гектар ўрмон фонди ерларида 747 минг 500 дона павловния дарахти кўчатларини етиштириш назарда тутилган.
☑️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан талабгорларга павловния етиштириш учун ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.
♻️ Павловния плантациялари барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилади.
❕Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиладиган инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида павловния дарахти ва ундан олинган маҳсулотлар намуналари билан ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ва фермерлар кенг миқёсда таништириб борилади.