October 22, 2020

Мунавварим, муқаддасим, Ўзбек тилим!

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Вобкент тумани Маданият марказидамарказида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан билан "Мунавварим, Муқаддасим, Ўзбек тилим !" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил этилган тадбирни Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи Жамшид Қандов бошлаб бериб, тилни кўз қорачиғидек асраш кераклигини, керак бўлса у хоҳ иқтисодчи, хоҳ сиёсатчи, ижодкор ёки ҳуқуқшунос бўлсин, барча бирдек, ўз илми, заковати билан миллий қадриятлар, урф одатлар ва миллий тилини юқори кўтаришга ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, “Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”, деган эди миллат равнақи йўлида жон куйдирган бобомиз Абдулла Авлоний. Мамлакатимизда она тилимизнинг мавқейини ошириш, уни ривожлантириш йўлида салмоқли ишлар қилинмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Давлат тилини ривожлантириш департаменти” ташкил этилди ва унинг аниқ вазифалари белгилаб берилди. Давлат тилини ривожлантириш жараёни янги босқичга чиқди.

“Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 9-моддасига кўра давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилинади. Шу билан бирга, ушбу қонуннинг 10-моддасига кўра корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш давлат тилида, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда эса, давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Вобкент туман адлия бўлими