August 18, 2020

АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

Фуқаро С.М. “Асака” акциядорлик тижорат банки Бухоро шаҳар филиалининг тугатилиши муносабати билан “Асака” акциядорлик тижорат банки Бухоро вилоят филиали бошқарувчисининг 20.03.2020 йилдаги 23-сонли буйруғига асосан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан 20.03.2020 йилдан бекор қилинган, бироқ иш берувчи томонидан ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқ нусхаси мурожаатчи вилоят адлия бошқармасига шикоят қилгунга қадар берилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 107-моддасида меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши ва буйруқ билан расмийлаштирилиши, охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланиши, 108-моддага кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги, иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши, ходим ишдан бўшаганда меҳнат дафтарчасини олганлиги тўғрисида шахсий варақасига ва ходимлар бўлимидаги ҳисобот китобига имзо қўйиши, бундан ташқари, Йўриқноманинг 3.3-бандида меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатиши белгиланган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли ташкилотга тақдимнома ҳамда фуқаронинг манфаатида ФИБ Бухоро туманлараро судига 20.03.2020 йилдаги 23-сонли буйруғни бекор қилиш ва мурожаат муаллифини ишга тиклаш ҳамда ғайриқонуний равишда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли мажбурий прогул учун компенсация тўлови ва маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво ариза киритилиши натижасида қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиб, 20.03.20 йилдаги 23-сонли буйруғ бекор қилиниб, фуқаро С.Мю ишга тикланди ва мажбурий прогул кунлари учун 2 768 413 сўм миқдорида иш ҳақи ҳамда мънавий зарар учун 2 000 000 сўм ундирилиши белигиланди.

ТУЙҒУН АЗИМОВ, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи