June 22, 2020

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тарғибот тадбирларининг баҳолаш натижалари юзасидан маълумот

Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги
342-сон қарори (кейинги ўринда матнда қарор деб юритилади) ҳамда мазкур қарор ижросини юзасидан Адлия вазирлигининг 2019 йил 25 апрелдаги 130-ум сон буйруғида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ҳамда 2020 йилнинг январь-апрель ойлари давомида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тадбирларининг мониторинг қилиниши таъминланди.

2020 йилнинг январь-май ойлари давомида Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидагиўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 4468 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 1701 таси ОАВ орқали (103 та телевидение, 252 та радио, 75 та газета ва журналларда ҳамда 924 та ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 2 496 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот шундан (647 та маъруза, 410 та давра суҳбати, 162 марта семинар ва 1277 та уйма-уй юриб) ўтказилган тадбирларни ташкил этди.

Мазкур тадбир ва ОАВлар орқали амалга оширилган чиқишларда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, 52 турдаги 3000 дан ортиқ буклет ва флаерлар жойларда тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

Жумладан, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳар бир оилага манзилли тарғиб қилиш мақсадида Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда имзоланган қўшма қарорга асосан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси доирасида жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари, адвокатлар ва нотариуслар ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилиши ташкиллаштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 25 февраль куни хусусий секторда фаолият юритадиган фуқаролар учун ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида бошқарма ходимлари раҳбарлигида БухДУ талабалари ҳамда Бухоро вилояти юридик коллежининг ўқувчиларидан иборат
“Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи томонидан режа-графикка асосан фуқаролар ва хусусан ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да “Ер умуммиллий бойлигимиз” номли акция тадбири амалга оширилди.

Бундан ташқари, мамлакатда короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий қилинган режим ва эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузишнинг салбий-оқибатларини аҳолига тушунтириш ва мазкур соҳада қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан адлия ходимлари томонидан жами 19 маротаба телевидение орқали, 48 маротаба радиоканаллар ва бозор радиоузеллари орқали чиқишлар қилинди ва соҳага оид мавзуда тайёрланган 153 та мақолалар босма ва электрон нашрлар орқали кенг омма эътиборига етказилди.

Карантин давомида фуқароларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий жавоб бериш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмунини етказиш мақсадида адлия органларида айни кунларда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси ўтказилмоқда, мазкур акция давомида фуқароларнинг саволларига адлия ходимлари томонидан жавоблар берилиб, саволларнирнг аҳамиятидан келиб чиқиб такрорланишини олдини олиш мақсадида видеолавҳалар орқали бошқарманинг “Telegram”, “Facebook” ва Youtube ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали кенг оммага етказилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинглар ташкил этилиб, маҳаллий телеканаллар орқали чиқишлар қилинмоқда.

Ҳозирда ҳар бир туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Telegram мессенжерида каналлар очилган бўлиб, мамлакатимизда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар юзасидан ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини ҳамда адлия бўлимларининг фаолиятига оид маълумотларни аҳолига етказиш мақсадида доимий равишда маълумотлар жойлаштирилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланган ҳолда бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги “Telegram” ва “Facebook” саҳифаларида турли виртуал ўйинлар, викторина танловлари ўтказилиши йўлга қўйилган бўлиб, танлов ғолибларини тақдирлаш орқали аҳолининг турли қатламларини қизиқтириш орқали уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик даражаси оширилишига эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан Бухоро вилояти бўйича жами 81 та вилоят даражасидаги давлат органлари ва муассасаларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича ўтган 6 ойлик фаолияти мувофиқлаштирилган бўлиб, барчасининг амалга оширган ишлари сўров йўли билан мониторинг қилинди.

Мониторинг қарор билан тасдиқланган низом талаблари асосида барча индикаторларни баҳолаш бўйича фоиз ва сонлар ўлчови асосида амалга оширилди.

Вилоятдаги вилоят даражасидаги давлат органлари ва муассасалари томонидан жами 36715 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган. Шундан 15354 таси маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари, 5860 таси тарғибот тадбирлари тадбиркорлик субъектлари, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўтказилган.

Таҳлил натижасида қарорнинг 2-иловасида келтирилган баҳолаш тизимидаги 5 та йўналиш бўйича тегишли индикаторлари бўйича ваилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 14 таси юқори даражада, 27 таси ўрта даражада, 9 таси қониқарли даражада, 31 таси салбий даражада баҳоланди.

Таҳлил натижаларига кўра, вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси, вилоят давлат божхона бошқармаси, вилоят МИБ, вилоят ёшлар иттифоқи ва вилоят судлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича самарали ишлар ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ–5618-сон Фармони билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да давлат органлари ва ташкилотларига топширилган вазифалар амалга оширилган.

Бироқ, айрим давлат органлари ва ташкилотлари бу борада сусткашликка йўл қўйилган. Масалан 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида:

Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасида:

Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение, радио, газета ва журналлар ҳамда электрон нашрлар орқали чиқишлар қилинмаганлиги; маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги, тарғибот ишларни ташкиллаштириш бўйича чора тадбирлаш ишлаб чиқилмаганлиги;

Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение, радио, газета ва журналлар ҳамда электрон нашрлар орқали чиқишлар қилинмаганлиги; янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фақатгина меҳнат жамоаларида тарғиб қилиш билан кифояланганлиги;

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан радио, газета ва журналлар ҳамда электрон нашрлар орқали чиқишлар қилинмаганлиги, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фақатгина меҳнат жамоаларида тарғиб қилиш билан кифояланганлиги;

Бухоро вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан радио, газета ва журналлар ҳамда электрон нашрлар орқали чиқишлар қилинмаганлиги, маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги, тарғибот ишларни ташкиллаштириш бўйича чора тадбирлаш ишлаб чиқилмаганлиги, тадбиркорлик субъектлари ўртасида манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилмаганлиги;

Бухоро вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение, радио, газета ва журналлар ҳамда электрон нашрлар орқали чиқишлар қилинмаганлиги, тарғибот ишларни ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирлаш ишлаб чиқилмаганлиги;

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан радио, газета ва журналлар ҳамда электрон нашрлар орқали чиқишлар қилинмаганлиги, маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги, тарғибот ишларни ташкиллаштириш бўйича чора тадбирлаш ишлаб чиқилмаганлиги, тадбиркорлик субъектлари ўртасида манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилмаганлиги;

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги
342-сон қарори билан белгиланган масъул идоралар, жумладан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими томонидан оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий мавзуларини ёрутувчи ижодий ходимларининг малакаси етарли эмас.

Хулоса қилиб айтганда жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул этиб тайинланган ходимлари томонидан қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёритиш борасидаги ишлари етарли эмас сабабли,

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди:

1. Давлат органлари ва ташкилотларига ҳуқуқий тарғибот тадбирларини инновацион усулларда ташкил этиш учун зарур бўлган моддий техника воситалари билан таъминлаш;

2. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз соҳа фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилишларида ҳуқуқий тарғиботнинг анъанавий учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва мулоқотлар ўтказиш усуллари билан бирга, телевидениеда ток-шоу ва таҳлилий репортажлар тайёрлаш, плакатлар, буклетлар ва флаерлар тарқатиш, ижтимоий рекламалар (видеолавҳалар, инфографикалар ва бошқалар) тайёрлашга кўпроқ эътибор қаратиш.

3. Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар адлия органлари ходимлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли почта манзиллари ва бошқа усулларда етказилаётган бўлсада, уларни масъул ижрочилар томонидан қабул қилинишини ўз вақтида назорат қилишда айрим муаммоларга дуч келинмоқда.

Шунга кўра давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ягона интеграция қилниган дастур орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказилишини йўлга қўйиш ва мазкур дастурда масъул ижрочилар томонидан етказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси юзасидан қилинган ишларни дастурга киритиб боришини ва бу борадаги ишларни назоратини ҳудудий адлия органлари томонидан олиб борилишининг имкониятини яратиш.

Натижада адлия органларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш каби асосий вазифаларининг амалда тўлиқ таъминланишига эришилар эди.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан “Мадад”- муассаса шаклидаги нодавлат нотижоратининг туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилди.

Улар томонидан жамоатчилик назорати амалга ошириш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек ривожланиш давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишни ўрганиб бориш белгиланган. “Мадад” ташкилотларига адлия бўлимларига ёрдам берадиган айрим вазифаларни белгилаш лозим.

Хусусан, мазкур ташкилотларнинг ушбу фаолияти натижалари бўйича аниқланган маълумотларни, қонунбузилишларни адлия органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш нуқтаи назаридан тақдим қилиб бориш механизмини жорий этиш керак.

Масалан, “Мадад” ташкилоти аҳолининг турли қатламлари орасида сўровнома ўтказиб, адлия бўлимлари учун манзилли тарғибот аудиторияси ва мавзуларини аниқлаб бериши керак.

Шунингдек, жамиятда маълум бир соҳа ёки турли ташкилотларда сўровномалар ўтказиб аниқланган қонунбузилишлар ва маълумотларни тегишли чоралар кўриш ва бартараф қилиш учун адлия бўлимларига тақдим қилиб бориши лозим.