Ҳуқуқий тарғибот - жамият ривожи гарови!
2021 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайлов жараёни бўйича аҳоли ва ижрочиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим даражасини юксалтириш мақсадида Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев ҳамда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши котибияти мудири Ш.Яхшиевлар томонидан Бухўро шаҳар Нефт ва газ саноати коллежи биносида, шаҳарнинг 1-сектори таркибига кирувчи Авшормаҳалла, М.Таробий, Нақшбанд ва А.Дониш МФЙ аҳолиси вакиллари учун шунингдек, Бухоро шаҳар
6-сон умумтаълим мактаби биносида, шаҳарнинг 2-сектори таркибига кирувчи Имом ал-Бухорий, Мирзо Улуғбек ва Фитрат МФЙ аҳолиси вакиллари учун тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини, қонунчиликга киритилган ўзгартиришлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиши билан бирга, Давлат раҳбарининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан ҳам маъруза қилинди.
Тадбир кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиб, фуқароларнинг саволларига тегишли жавоблар берилди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими