March 2, 2022

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти масофадан туриб баҳоланади

Хабар берганимиздек “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари: мақсад ва вазифалар, фаолиятни KPI тизимида баҳолаш” мавзусидаги ўқув амалий семинар Тошкент вилоятидаги “Олмос” конвенсион марказ мажмуасида илк кунини бошлади.
Бугунги ўқув амалий семинарда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари иштирок этмоқда.
Семинар Марказлар фаолиятини таҳлил қилиш, марказ ходимларига
“E-huquqshunos” электрон тизимида уларнинг фаолиятини баҳолашнинг KPI тизими билан таништириш ҳамда Марказлар ўртасида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида ташкил қилинди.
Учрашувда Марказларни ташкил этишдан мақсад, уларнинг вазифа ва функциялари ҳамда кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.
Семинарнинг илк куни қизиқарли савол-жавобларга ҳамда баҳс ва мунозаларга бой тарзда ўтмоқда.

Тошкент вилоятидаги “Олмос” конвенсион марказ мажмуасида Адлия вазирлиги ҳамда Конрад Аденауер номидаги фонд ҳамкорлигида ташкил қилинган ўқув амалий семинарнинг иккинчи куни хам ниҳоясига етмоқда.
Бугунги семинарда Наманган, Фарғона, Андижон, Навоий ҳамда Бухоро вилоятларининг Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари иштирок этмоқда.

Марказ ходимлари ўзларини қизиқтирган асосий саволларга:
– Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти масофадан туриб қандай баҳоланади?
– Бу йўналишдаги ишларнинг самарадорлиги қанақа бўлади?
– Ҳар бир туманга бориб ўрганиб келиш катта ресурс талаб қилмайдими?
– Марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улар фаолиятига КПИ тизими орқали масофадан туриб баҳоланади;
– улар берган хулосаларнинг қонунийлиги ҳам масофадан текширилади;
– инсон омилига минимал даражада чек қўйилади, деган батафсил жавобларни олмоқда.

Марказлар фаолиятини баҳолашда хизмат кўрсатилаётган давлат органлари ва ташкилотларнинг фикри ҳам албатта инобатга олиниши таъкидлаб ўтилди.
Қизғин савол ва жавобларга бой бўлган семинарда Марказ ходимлари ўзлари учун янги ва керакли тажрибаларни ўрганмоқда.
Семинар орқали марказ ходимларини нафақат билим кўникмалари ошмоқда, балки келгусида улар ўртасида фикр алмашиш, дўстона алоқалар ўрнатиш ҳамда самарали, эсда қоларли учрашув бўлиб хизмат қилади.