Адлия аралашгач иш ҳақи тўлаб берилди
Бухоро туман “Қўшқодим” МФЙ Работиэшон қишлоғида яшовчи фуқаро М.Қ.нинг Бухоро туман Марказий поликлиникасида туғриқ таътилидан кейин ишга чиқиб, ишлаб келаётган бўлсада, мудира М.С.нинг табелда киритиб бермаганлиги оқибатида иш ҳаққи ҳисобланмаганлигидан норози бўлиб, Бухоро туман адлия бўлимдан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.
Адлия ходимлари томонидан мурожаат ўрганиб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам мурожаатчи М.Қ. туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси У.Ҳ.нинг 2020 йил 2 ноябрь кунидаги бола парваришидан сўнг ишга чиқариш тўғрисидаги буйруғи билан 2020 йил 2 ноябрь кунидан бирлашмага қарашли КТМПга лаборант вазифасига ишга чиқарилганлиги, бироқ 1 ой мобайнида ишлаган бўлсада, ишлаган кунлари учун табель тўлдирилмаганлиги ва иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижасига кўра, мурожаатчи М.Қ.нинг 1 млн 140 минг сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланиб, адлия бўлимининг маъмурий таклифи асосида Бухоро туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси У.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
УЛУҒБЕК ТЎХТАЕВ Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи