June 28, 2021

Навбатдаги "Мурғак қалб" акцияси бўлиб ўтди

Барчамизга маьлумки ўзбек халқи болажон халқ. Бу бугун ёки кеча шаклланган анъана эмас, балки асрлар давомида бизга мерос бўлиб келаётган қадриятдир. Бу қадриятларнинг таг замирида болани эъзозлаш, унга, энг аввало, инсон сифатида муомалада бўлиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш масалалари ётади.

Бугунги кунга келиб болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, меҳрибонлик уйи муассасалари тарбияланувчилари бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратиш, тарбия муассасаларининг иш фаолиятини яхшилаш, шунингдек, жисмонан соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялаш давлатнинг муҳим омилига айланиб бормоқда.

Бу тизимни янада ривожлантириш мақсадида давлат ташкилотлари томонидан турли акциялар ташкиллаштириб келинмоқда. Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Мурғак қалб” акцияси доирасида турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.


Ушбу, Бухоро вилояти адлия бошқармаси ташаббуси асосида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган ”Мурғак қалб” акция доирасидаги навбатдаги тадбир жорий йилнинг 28 июнь куни Бухоро шаҳридаги 32-сонли «Меҳрибонлик уйи»да бўлиб ўтди.


Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, Жондор, Шофиркон ва Вобкент туман адлия бўлим ходимлари «Меҳрибонлик уйи»га ташриф буюришиб, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган меҳрибонлик уйлари ва уларнинг тарбияланувчиларига берилаётган эътибор, яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот ҳамда давлатимиз томонидан уларнинг ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратилганлиги юзасидан тушинтиришлар беришди.

Шунингдек, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида қизиқарли викторина ўтказилиб, фаол иштирокчилар фаол иштирокчилар адлия ходимлари томонидан турли эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тарбирнинг якуний қисмда болажонларни қизиқтирган турли саволлар юзасидан адлия ходимлари томонидан жавоблар берилиб, болажонлар билан бу каби тадбирларни мунтазам равишда давом эттиришга келишиб олишди.

Жахонгир АШУРОВ, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси