Адлия аралашгач мурожаатлар ижобий ҳал этилди
Адлия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида уйма-уй юриб, аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш давомида Шофиркон тумани, А.Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Н.М. ҳамда Б.Г.лар мурожаат қилиб, уларга бола парвариши бўйича нафақа тайинланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Аниқланишича, мурожаатчиларга 2 ёшга тўлмаган фарзандлари учун нафақа тайинланишида МФЙ масъуллари томонидан тушунмовчиликка йўл қўйилиб келинаётганлиги маълум бўлди. Шофиркон туман адлия бўлими ходимлари аралашгач мурожаатчилар Н.М. ҳамда Б.Г.ларга Ўзбекистон Республлкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳопда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонди қарори билан
асдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бўйича белгиланган тартибда 2 ёшга тўлмаган фарзандларига нафақа тайинланиши таъминланди.
ШОХРУХ САИДОВ, Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси