Қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади
“Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди
➡️ Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади.
🌲Кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилади.
💵 2021 йил 1 январдан бошлаб кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга Президентнинг ПҚ–4567-сон қарорида назарда тутилган 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар бериш тартиби қўлланилади.
💵 Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида 1 та иш ўрни яратиш шарти билан Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади.
🏢 Фармон билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
👉 Пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, ушбу тармоқларни ривожлантиришни таъминлаш Қўмитанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
👉 Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Қўмитага ўтказилади.
💵 Фармонга кўра, Ўзбекистон божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди – 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг ҳар 1 килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.