December 22, 2020

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Хусусан, адлия ходимларининг мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг адлия идораларига нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечимини топишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Когон шаҳри Хўжабарги МФЙда карантин тартибига риоя этган ҳолда сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 20 га яқин фуқаролар иштирок этди. Тадбирда адлия ходимлари томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кўргазмали материаллари асосида тушунтириш билан бирга, фуқаролардан иш ҳақини ундириб бериш, пенсия тайинлаш ва бошқа коммунал соҳалардаги муаммолар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

МУХЛИС МУЗАФФАРОВ, Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси

0

0