November 10, 2020

Ҳарбий хизматчилар учун тарғибот тадбири ўтказилди

Бухоро шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 10 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги 522-сон ҳарбий сафарбарлик чақирув резерв батальонида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-634-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4870-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг 2019 йил 30 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилинди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли ҳуқуқий жавоблар олишди.

Бухоро шаҳар адлия бўлими