Тадбиркор манфаати — доимий ҳимояда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олот туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига Олот тумани “Халқобод” маҳалласи, “Янгиобод” кўчасида яшовчи Ж.М. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган савдо дўконининг қайта қурилганидан сўнг мулк ҳуқуқидан эътироф этилишида ер майдонларининг 164,16 кв.м ўзбошимчалик билан эгалланган майдон деб кўрсатилиб хатоликка йўл қўйилиши оқибатида хар бир м.кв. учун 3 баробари миқдорида солиқ ставкаси нотўғри ҳисобланиб, 2020 йил учун 2047592,8 сўм асоссиз қарздорлик чиқарилганлиги, кадастр хужжатларидаги хатоликни тузатишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилган.
Мурожаат кўриб чиқиш учун Олот туман адлия бўлимига йўналтирилганидан сўнг, адлия ходимлари томонидан мурожаатни ўрганиш давомида ҳолат юзасидан туман ДСИ бошлиғи номига маълумот сўралиб, туман ДСИнинг жавоб хатига кўра, Олот туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси томонидан тадбиркорга тегишли бўлган 318.6 кв.метр ер майдони ва мулк майдони 154.44 кв.метр бўлган қиймати 58 951 685,0 сўм турар жой мавжудлиги тўғрисида туман ДСИга берган маълумотига асосан мол-мулк солиғи ҳисобланиш тартиби бино қийматидан 2 фоиз микдорида ҳисобланганлиги, ер солиғига 154.44 м2 учун меьёрий майдон ставкаси яьни хар бир м2 учун 1393.6 сўмда хисобланиб, қолган 164.16 м2 майдон учун ноқонуний эгаллаган майдон сифатида қаралиб, меъёрий майдоннинг 3 баробари микдорида хисобланиши яьни 4180.8 сўмдан хисобланганлиги, ушбу ҳолат Олот туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонасининг маълумотига асосланиб онлайн тартибда келганлиги сабабли ҳолатни туман ДСИ маьлумотлар базасида тўғирлаш имконияти мавжуд эмаслиги, Олот туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонасининг ўз маьлумотлар базасида техник хатолик билан нотўғри кетганлиги ва ушбу ҳолатни Олот туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси билан бирга бартараф қилиб, ҳисобланган ер солиқ суммаси тўлиқ меьёрий ставкада хисобланиб, тўлов суммаси ўзгаришини маьлум қилган.
Мурожаатни ўрганиш якунида тадбиркор М.Ж.га тегишли савдо дўконининг ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни “Кўчмас мулк-3” дастурига қайта тўғирлаб киритиш, хатоликка йўл қўйган “Ермулккадастр” ДК Олот туман филиали ходимига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўллаш ҳақида “Ермулккадастр” ДК Олот туман филиали бошлиғи номига тақдимнома киритилиб, хатолик бартараф қилиниб, М.Жўраевнинг мурожаати қаноатлантирилди.
УМИД ҲАМДАМОВ, Олот туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси