АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Когон шаҳар, Дўстлик кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Ю. Когон шаҳар адлия бўлими бошлиғининг сайёр қабули давомида қурилиши тугатилмаган бино-иншоотни гаровга қўйилиши учун давлат рўйхатидан ўтказишга амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида хусусий тарбиркор Ш.Ю. томонидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини қуриб, бинонининг айрим хоналари фойдаланиш учун қабул қилишга тайёр ҳолатда келтирилганлиги, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносининг қурилишини якунлаш мақсадида банкдан кредит олиш учун қурилиши тугалланмаган мазкур бино-иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиб бериш тўғрисида кадастр бўлимига мурожаат қилганлиги, бироқ кадастр бўлими томонидан қурилиши тугатилмаган бино иншоотни фойдаланишга қабул қилиш учун шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниши лозимлигини иддао қилиб хусусий тарбиркорнинг талабини рад этилганлиги, банк томонидан хусусий тадбиркор Ш.Ю.да қурилиши тугатилмаган бинони гаровга қуйиш учун шаҳар ҳокимининг қарори ҳамда “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати” Когон филиалидан эса қурилиши тугатилмаган бино иншоотни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида шаҳар ҳокимининг қарорлари ортиқча равишда талаб этилганлиги аниқланди.
Ваҳоланки қонунда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 35-банди) қурилиши тугалланган ва фойдаланишга белгиланган тартибда қабул қилинган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилади. Қурилиши тугалланмаган нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.
Қурилиши тугалланмаган нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар: ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги; қурилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилиши кўрсатилган яъни қурилиши тугатилмаган бино иншоотлар лойиҳа смета ҳужжатлари асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши кўрсатилган бўлсада, банк ва кадастр ташкилоти томонидан ортиқча равишда шаҳар ҳокимининг қурилиши тугатилмаган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорини талаб қилиш орқали маъмурий тартиб тамойиллар тўғрисидаги қонун талабини бузган.
Адлия бўлимининг аралашувидан сўнг. хусусий тарбиркор Ш.Ю.нинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш билан боғлиқ ҳуқуқлари жойида тикланиши натижасида Когон шаҳри, Бухоро шох кўчаси ёқасида жойлашган қурилиши тугатилмаган нотурар бино иншоотининг давлат рўйхатига олиниши ва банкдан кредит олиниши таъминлаб берилди. Натижада самарасиз фойдаланилаётган қурилиш объекти ишга туширилди ва бугунги кунда унда 7 нафар ёшлар иш билан бандлиги таъминланди.
ИСМАТИЛЛО ИСМАТОВ, Когон шаҳар адлия бўлими бошлиғи