February 20, 2021

Адлия Вазирининг ўринбосари Тошкулов Акбар Джурабаевич хизмат сафари билан Бухоро вилояти юридик техникумига ташриф буюрди.

Вазир ўринбосари ташриф давомида технукумнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, таълим муассасасида ўқувчиларга ҳуқуқий таълим бериш сифати, таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлашган ҳолда ташкил этилганлиги ҳолати, дарс жараёнларини илғор ўқув-методик услубларда олиб борилишининг ҳолати, педагог ходимларнинг маҳорат дарсларнинг самарадорлиги билан танишиб чиқди.

А.Ташкулов юридик техникумда таълим беришнинг кредит-модуль тизими шароитида педагог ходимлар меҳнатини меъёрлаштириш, иш вақтини ўқув тадбирлари ва методологик изланишларга сарфланиши борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек педагог ходимлар томонидан ўқув-методик, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларнинг ҳуқуқий таълим стандарти талаблари даражасида амалга ошириш борасида маслаҳатлар бериб ўтилди.

Хусусан, Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов техникум ёшлари билан учрашди. Давра суҳбати давомида техникум ёшларини қизиқтирган масалалар ечими бўйича масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

Ташриф давомида Тошкент давлат юридик университети узлуксиз таълим бошқармаси масъул ходимлари томонидан юридик техникумнинг педагог ходимларини маҳорат дарслари ўтказиб берилди.