Аҳоли бандилигига кўмаклашиш маркази томонидан ўқув семинар ўтказилди
Куни кеча туман Маданият марказида вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Чироқчи туман Аҳоли бандилигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Шомаматова, Жамоат ишлари жамғармасининг вилоят вакили М.Рахмонов, туман Аҳоли бандилигига кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамда ёрдамчи инспекторлар иштирок этдилар.
Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сонли, ҳамда 2021 йил 8 июндаги 5140 сонли Қарорларининг мазмун-моҳияти семинар иштирокчиларига тушунтириб берилди.
Вилоят бандлик бош бошқармасининг ўринбосари З.Шомаматова сўзга чиқиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ёрдамчи инспекторларнинг мажбуриятлари, ўз ишга астойдил ёндашиши ва бандлик соҳасида олиб борилаётган амалий ишларни кенг омма эътибориги етказиш кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, Жамоат ишлари жамғармасининг вилоятдаги вакили М.Рахмонов семинар қатнашчиларига маҳалларда ташкил қилинган секторбай, маҳаллабай ишларнинг олиб борилиши, фуқароларга берилаётган субсидия (уруғлик, кўчат, иссиқхоналар ва суғориш воситалар)ларнинг натижалари, уларнинг иш билан бандлигини таъминлашда астойидил ёрдам бериш, уларни касбга қайта ўқитиш орқали бандлгини таъминлаш “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларга амалий ёрдам бериш, бўш иш ўринлари билан таништириши хусусида сўз юритди.
Семинарида марказ директори А.Сапаров ёрдамчи инспекторлрага келгусидаги иш фаолиятлари давомида ходимларга тегишли топшириқ ва тафсиялар берди ҳамда ёрдамчи инспектор бириктириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.