June 17, 2021

Чироқчида карантин қоидаларини бузган "чойхона"чилар жавобгарликка тортилди

«Айрим фуқаролар бугунги вазиятда мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилиш ва шу орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигига ҳисса қўшиш ўрнига ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этмоқда.

Жумладан, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ томонидан жорий йилнинг 16 июнь куни туманнинг "Умакай" маҳалласида ўтказилган рейд тадбирлари давомида "Тошкент-Термиз" автомагистрал автомобиль йўли ёқасида фаолият олиб бораётган маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва тамадихоналарда карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан 5 нафар айбдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Коронавирусга қарши биргаликда кураш олиб бориб, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш ўзимиз ва оила аъзоларимиз ҳамда юртдошларимизнинг саломатлигини асраш борасидаги энг тўғри йўл эканлигини унутмайлик.

✍️С.АХМАДОВ, 66-сонли Маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани профилактика инспектори катта лейтенат.