June 17, 2021

3-сектор ҳудудида иккита маҳаллада ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган оилаларга ер ажратиб берилди


Бугун Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида туман ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқулов, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва қишлоқ хўжалиги тизими ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида 3-сектор ҳудудидаги "Пахтаобод" ва "Чимқўрғон" маҳаллаларида ғалладан бўшаган ерларни ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларга тақсимлаб бериш, хусусида фуқаролар иштирокида семинар ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган "Пахтаобод" ва "Чимқўрғон" маҳаллаларида истиқомат қилаётган ёшлар ва аёллар дафтари рўйхатида турган фуқароларга ғалладан бўшаган майдонлардан 25-30 сотихдан ер ажратиб берилди.

Ҳозир ажратилган ер майдонларида сув ресурсларидан унимли фойдаланиш орқали сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экилиши режалаштирилмоқда. Фуқаролар ушбу ер майдонларидан беғараз тарзда, яъни текинга фойдаланиши мумкин.