June 19, 2021

“ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ туман босқичи якунланди

Маънавиятимизнинг юксалиши, онг ва савия даражамизнинг кўтарилиши ҳамда руҳий оламимизнинг камолга етиши айни китоб мутолааси жараёни билан боғлиқдир. Китоб тўғри йўлга бошловчи, ҳамиша одамларни ҳаёт ҳақиқатига тик боқишга ундайдиган, билимларимизни бойитувчи хазинадир. Китоб инсонни тўғри йўлга бошлайди. Энг оғир дамларида содиқ дўст, ҳамроҳ бўлади.

Ана шу оддий ҳақиқатни фарзандларимиз онгига сингдириш мақсадида Республикамиз миқёсида китобхонлик тадбирлари, китоб ярмаркалари, турли кўрик-танловлар ташкил этилаётир. Ана шундай тадбирлардан бири Республика Маънавият ва маърифат маркази Чироқчи туман бўлинмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган "Ёш китобхон оила” кўрик танловидир.

Бугун туманимиздаги 4-сонли касб-ҳунар мактабида кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда 3 ўрин Нуриддин Давлатовлар, 2 ўрин Фозил Тураевлар оиласига насиб этди. Иброхим Жовлиевлар оиласи ғолиб деб топилди. Кўрик танловда 1- ва 2-ўринни олганлар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тадбир сўнггида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

✍️Алишер Хуррамов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чироқчи туман бўлинмаси раҳбари.