Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш институтининг мазмун ва моҳияти тўғрисида семинар-машғулоти ташкил этилди
Чироқчи тумани Ички ишлар бошқармаси биносида Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди томонидан профилактика инспекторлари учун семинар-машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар-машғулотида туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари А.Мирзаев, Б.Манзиловлар ҳамда ИИБ бўлим бошлиқлари А.Аминов, Д.Расуловлар ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Семинарда Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди судъяси Ўктам Расулов томонидан ҳудуд профилактика инспекторларига, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган “Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш” институтининг мазмун ва моҳияти хусусида тўлиқ маълумот бериб ўтилди.
Унинг ўзига хос хусусиятлари ва амалиётда қўллаш жиҳатлари юзасидан, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштиришда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар профилактика инспекторлари эътиборига етказилиб, келгусида бу тоифадаги ишларни тўғри расмийлаштириш борасида тегишли тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида туман ИИБ вакиллари ҳамда ҳудуд профилактика инспекторлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.