Ғўза парваришида кечиктириб бўлмас вазифалар белгилаб олинди
Ғўза парваришида кечиктириб бўлмас агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш юқори ҳосилдорлик гарови.
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев, туман прокурори Баҳодир Худойқулов, туман ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқуловлар бошчилигида ғўза парваришида амалга оширилаётган ишлар қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермер-деҳқонлар иштирокида тахлил қилинди.
Туманнинг "Ҳамид Олимжон” ҳудудидаги "Болсувар ободи" фермер хўжалиги пахта даласида ўтказилган семинар давомида ғўза қатор орасига махсус техникалар ёрдамида ишлов бериш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифаларни ўз вақтида бажариш кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, фермер хўжалигида ғўза ва ғалла парвариши кўздан кечирилиб, агротехник тадбирларни муддатида ўтказиш, ягана, культивация қилиш, чуқур чизеллаш, ҳашаротга қарши курашиш бўйича тавсиялар берилди.
Семинар давомида туман ҳокими томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишнинг афзалликлари ва давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
Бундан ташқари фермер хўжаликларида дала маданиятини шакллантириш очиқ ер майдонларида тут, ток, ошқовоқ, маккажўҳори экинларини экиш орқали қўшимча даромад олиш мумкинлиги тўғрисида ҳам тушунтиришлар берди.
Ушбу ҳудудда 377 гектар ер майдонида ғалла ва 281 гектар майдонда пахта парваришланяпти. Ҳар бир агротехник тадбирни ўз муддатида ўтказиш мўл ҳосил гаровидир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press