July 27, 2022

Чироқчида ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Чироқчи туманида манзилли режалар ишлаб чиқилиб, унинг ижросига эътибор қаратиляпти.

Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бугун туман марказидан олис "Тарағай" маҳалласидаги 178-сонли умумтаълим мактабида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар билан учрашди.

Туман марказидан олис 1-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, келажак ҳаётларини қуришда кўмак бериш, уларни банд қилиш мақсадида ишсиз ёшларнинг 36 нафарига асбоб-ускуналар тарқатилди.

Тадбирда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан, ўтаётган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида сўз юритилди ва ёшларга асбоб-ускуналар топширилди.

Энди улар эгаллаган ҳунарлари ортидан оиласининг моддий аҳволини яхшилашга ва ўз иш ўрнига эга инсонларга айланишди.

Келгусида ҳам даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press