"Обод қишлоқ" дастури одамларимизда дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлайди
Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимизнинг ҳаётий талаб ҳамда эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилишдан иборатдир.
Бу эзгу ният йўлида амалга оширилаётган салмоқли ишлар кўлами кундан-кунга янада ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев ҳудудларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Айни кунларда туманимизнинг 1-сектор ҳудудидаги "Кўкдала" ва “Хўжаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Дастур доирасида "Кўкдала" ва "Хўжаобод" маҳаллаларида уй-жойларнинг том қисмини топёпқич материаллар билан ёпиш, ички ҳамда ташқи қиёфасини ўзгартириш, атрофини девор билан ўраш, оқлаш ва бўёқлаш каби амалий ишлар олиб борилмоқда.
“Эзгу ният, хайрли ишнинг қаноти бўлади”, дейди халқимиз. Буни шу кунларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида Чироқчи туманидаги "Кўкдала" ва “Хўжаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида кишини ҳайратлантирадиган даражадаги тез суръатларда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари мисолида кўришимиз мумкин.
Дастурни амалга ошириш бўйича ушбу маҳаллалар танлангани бежиз эмас. "Кўкдала" маҳалласида 874 та хонадонда 4857 нафар аҳоли истиқомат қилса, "Хўжаобод" маҳалласида эса 545 та ҳонадонда 3200 нафардан кўпроқ аҳоли яшаб келмоқда. Ниҳоят, юртимизда рўй бераётган янгиланишларнинг қудратли тўлқини кўкдалаликлар ҳаётига ҳам янги нафас, тоза ҳаво олиб кирмоқда.
Хусусан,"Кўкдала" маҳалласида 874 та хонадондан 310 таси ва "Хўжаобод" маҳалласида эса 545 та хонадондан 192 тасини таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 46 та аҳоли хонадонларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, мактабгача таълим, мактаблар, тиббиёт, аҳоли дам олиш масканларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш сингари ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Дастур доирасида 8 та ижтимоий соҳа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва жорий таъмирдан чиқариш учун 13,5 млрд.сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, қурилиш бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган.
Жумладан, "Кўкдала" маҳалласи ҳудудидаги Юқумли касалликлар шифохонаси бўлимини таъмирлаш учун 2,0 млрд. сўм, 111-сонли умумтаълим мактаби учун 2,690 млрд. сўм, 44-сонли умумтаълим мактабга 1,360 млрд. сўм, 112-сонли умумтаълим мактаби учун эса 2,431 млрд. сўм ва 6-сонли Мактабгача таълим ташкилоти учун 150 млн. сўм маблағлар жорий таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш учун ажратилган.
Шунингдек, "Хўжаобод" маҳалласида “Гулистон” оилавий шифохонаси учун 1,2 млрд. сўм, 140-сонли умумтаълим мактабга 3,368 млрд. сўм маблағлар таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун ажратилган бўлса, "Хўжаобод" маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносини таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун эса 320 млн.сўм маблағ ажратилган.
Айни вақтда қишлоқдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига юзлаб махсус техника ҳамда мосламалар, мутахассис ва ишчи кучлар сафарбар этилган. Қишлоқда электр энергияси билан боғлиқ масалалар ечимига ҳам эътибор қаратилмоқда. Электр тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш учун тармоқ корхоналари томонидан ажратилаётган 722,7 млн.сўм маблағ эвазига 17,5 км (544,3 млн.сўм) тармоқ, 13 та (125 млн.сўм) трансформатор ва 89 та (53,4 млн.сўм) таянч устунлар ўрнатиш ва алмаштириш ишлари олиб борилади.
Биргина "Кўкдала" маҳалласида 11,5 км (301,9 млн.сўм) тармоқ, 9 та (22,5 млн.сўм) трансформатор ва 49 та (29,4 млн.сўм) таянч устунлар ўрнатиш ва алмаштириш ишлари бажарилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 9 км (78%) электр тармоғи янги қурилди, 114 дона таянч устунлари ва 3 дона трансформаторлар ўрнатилди.
"Хужаобод" маҳалласида эса 6 км (242,4 млн.сўм) тармоқ, 4 та (102,5 млн.сўм) трансформатор ва 40 та (24,0 млн.сўм) таянч устунлар ўрнатиш ва алмаштириш ишлари бажарилади. Шунда амалда 2 км (33%) электр тармоғи қурилди ва 25 та (62%) таянч устунлар ва 1 дона (25%) трансформатор ўрнатилди.
Дастур доирасида ҳар икки маҳалла ҳудудини кесиб ўтувчи автомобиль ва ички йўлларини таъмирлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан 40,8 км йўлларни яхшилаш бўйича жорий таъмирдан чиқариш режалаштирилган. Хусусан, 22,2 км 9.076 млрд.сўм асфалт ва 18,6 км қум-шағал 2,726 млрд.сўм ётқизиш ишлари амалга оширилади. Мазкур қурилиш таъмирлаш ишларига “Обод қишлоқ” дастури доирасида 11,8 млрд.сўм маблағ ажратилган.
"Кўкдала" маҳалласида 30 км 9,14 млрд.сўм шундан 17 км 7,14 млрд.сўм асфалт 13 км 2,0 млрд.сўм қум-шағал ётқизиш ишлари бажарилади. Хозирги кунда 9 км тупроқ йўл тош йўлга ўтказилди.
"Хўжаобод" маҳалласида эса 10,8 км 2,662 млрд.сўм шундан 5,2 км 1,936 млрд.сўм асфалт 5,6 км 726 млн.сўм қум-шағал ётқизиш ишлари бажарилади. Ҳозирги кунда туман йўллардан фойдаланиш УК томонидан 5,6 км тупроқ йўл тош йўлга ўтказилди.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳам бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилган. Хусусан ҳар икки маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 32,3 км ичимлик суви тармоғи қуриш ва 4 та сув иншоотларини янгидан қуриш мўлжалланган. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 9,747 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
"Кўкдала" маҳалласида 12,3 км (2,947 млрд.сўм) сув тармоғи ва 1 та сув иншоотини (1,5 млрд.сўм) қуриш ишлари бажарилади. Хозирги кунда 1 дона (100%) қудуқ қазилди ва 6 км (49%) сув тармоғи тортилди.
"Хўжаобод" маҳалласида эса 20 км (4,8 млрд.сўм) сув тармоғи ва 3 та (500 млн.сўм) сув иншоотлари реконструкция қилинади. Ҳозирги кунда мазкур ҳудудда 6,5 км (33%) сув тармоғи тортилди ва сув иншооти биносини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида “Кўкдала” маҳалласида 3,0 км (5,7 млн.сўм), сарфланадиган сўммаси 20,0 млн.сўм газ тармоқларини жорий таъмирлаш ҳамда 40 дона маиший газ баллон (13 млн.сўм) тарқатиш режалаштирилган. Шунингдек, маҳаллада 12 дона (600 минг.сўм) газ тақсимлаш пунктларини жорий таъмирлаш ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари 15 та ҳонадонга маиший газ баллонлари тарқатилди.
“Хўжаобод” маҳалласида эса суюлтирилган истеъмолчилар сони 725 тани ташкил этиб, барча истеъмолчилар маиший газ баллонларлари билан таъминланган. Шунингдек, дастур доирасида 25 дона маиший газ баллонлари истеъмолчиларга етказиб берилган.
Дастур доирасида ҳар икки маҳалланинг марказий кўчаларида тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши режага киритилган. "Кўкдала" маҳалласида 30 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши режалаштирилган бўлса, "Хўжаобод" маҳалласида эса 28 та тунги ёритиш устунлари ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бир қаторда дастур доирасида 1,7 км пиёдалар йўлакчалар қурилиши режалаштирилган "Кўкдала" маҳалласида 0,9 км пиёдалар йўлагидан ҳозирги кунга келиб 0,7 км қурилди ва қурилиш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари 30 донадан 10 дона кўча чироқлари ўрнатилди.
"Хўжаобод" маҳалласида эса 0,8 км пиёдалар йўлагидан хозирги кунга келиб 0,6 км қисми қурилди ва қурилиш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари 58 донадан 25 дона кўча чироқлари ўрнатилди. Эътиборга молик яна бир жиҳат. Дастур доирасида икки маҳалла ҳудудидаги қабристонларни ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади.
Туман ҳокими Хуррам Жураев маҳаллаларда бўлиб “Обод қишлоқ” дастури доирасида қилинаётган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, ёритиш устунларини таъмирлаш ва янгисига алмаштириш, ижтимоий соҳа объектлари барпо этиш, бўш иншоотлардан самарали фойдаланиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берди.
Дарҳақиқат, бугун қишлоқда одамларнинг ҳайратланишига арзийдиган тарихий ишлар бўлаяпти. Унинг қамрови ҳамда суръатини кўрган киши яқин кунларда кечаги қиёфасидан асар ҳам қолмаслигига тўла амин бўлади. Бу давлатимиз раҳбарининг “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”, деган сўзларининг реал ҳаётдаги амалий ифодаси, сўз билан иш бирлигининг ёрқин намунасидир.