June 17, 2021

"Қизилчовра" ва "Жар" махалласида яшовчи фуқароларга такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 8 июн куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандалиги таъминлаш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида сектор раҳбарлари ҳамда масъул раҳбарлар томонидан туманда экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кафолатли таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада тегишли масъуллар томонидан қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истаги бўлган ва ажратиладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш имкониятига эга, меҳнатга лаёкатли аҳоли айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг аниқ рўйҳатлари шакллантирилиб олинди.

Бугунги кунда ушбу фуқароларнинг қўшимча даромад манбаини яратиш, шу билан бирга туманимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан жойлардан ғалладан бўшаган ер майдонлари фуқароларга такрорий экин экиш учун ажратиб берилмоқда.

Бугун 2-сектор ҳудудидаги "Қизилчовра" ва "Жар" махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 47 нафар фуқароларга туман прокурори 2-сектор раҳбари Баҳодир Худойқулов томонидан ғалладан бўшаган ер майдонлари бепул иккиламчи ижара шартномаси асосида ажратиб берилди. Шунингдек мазкур ер майдони фермер хўжаликлари томонидан сомондан тозаланиб, экин экиш учун тайёр ҳолга келтирилади. Мазкур фуқароларга ёшларни меҳнат қилишга ўргатиш, деҳқончилик маданиятини сингдириш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича зарурий тавсиялар берилди.