ҲОКИМ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ
Президентимиз раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туман марказидаги 2- ва 4-сонли умумтаълим мактабларида бўлди.
Туман ҳокими Нодир Эркаев ўқитувчилар билан бўлган суҳбати давомида таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини кўтариш учун ўз устида янада кўпроқ ишлаши, ёшларни ватанпарвар, билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашда бор куч ва ғайратини сафарбар қилиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва санъат тўгаракларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб директорлари ва ўқитувчиларга ўзининг тавсияларини берди.
Ўз навбатида туман ҳокими мазкур мактаб директорлари фаолиятини қониқарсиз баҳолаб, давомат кўрсаткичи пастлиги, ўқувчиларни дарс машғулотларига кеч қолиб кириши ва ўқувчиларнинг мактаб формасида эмаслиги, ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини ўртамиёна олиб бораётганлигини қаттиқ танқид қилди.
Туман ҳокими ҳар икки мактабда ўқувчилар билан синф парталарида ўттириб дарс машғулотларида иштирок этди.