June 22, 2021

“Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Танловда туман халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ёш ўқитувчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг руёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда Чироқчи туман халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлган ёш ўқитувчилар иштирок этди.

Танловда ёш ўқитувчиларнинг баҳолаш мезонларига асосан иштирокчилар 5 та шарт бўйича ўзларининг билим салоҳиятини қобилиятини синовдан ўтказди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ҳар бир шарт бўйича тақдимотлари, саволларга аниқ тезлик билан жавоб бериши, интеллектуал салоҳияти, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш жараёни ва соҳавий фаолияти бўйича баҳоланди.

Танловда иштирок этган барча иштирокчиларга Чироқчи туман халқ таълими бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Кўрик-танлов натижасига кўра, 1-ўрин 104-сонли умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Салоҳиддин Холиқовга насиб этган бўлса, 107-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Наврўза Келдиёрова 2-ўринга муносиб кўрилди. Кучи учликни эса 138-мактабнинг амалиётчи психолог ўқитувчиси Сардорбек Муродов якунлаб берди. Бу ҳақда Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Наврўз Бобоев маълум қилди.