June 9, 2022

Чироқчида такрорий экин сифатида брокколи карами етиштирилади

Шу кеча-кундузда эртанги ризқ-рўз манбаи—ғалла ўрим-йиғими жадал суръатларда бораётган бир паллада Чироқчи туманида буғдой ўрим-йиғими билан пешма-пеш ғалла майдонлари сомондан тозаланиб, тупроқ намини қочирмасдан шудгорлаш шу билан бирга талаб ва истаклари бўлган эҳтиёжманд аҳоли қатламига ер майдонлари ажратиб бериш билан бирга экспортбоп сабзавот ва полиз экинларини экиш орқали нафақат аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, балки сердаромад экспортни ҳам амалга ошириш мумкин.

Туманда ғалладан бўшайдиган 1300 гектар ер майдонларида такрорий экин сифатида мош, сабзи, писта ва карамнинг брокколи навини ҳамда бошқа озуқабоп маҳсулотлар етиштириш режалаштирилган.

Шу мақсадда 2-сектор ҳудудидаги аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда эҳтиёжманд фуқароларни даромадини ошириш ва иш билан таъминлаш мақсадида туман прокурори Баҳодир Худойқулов ташаббуси билан вилоят Боғдорчилик агентлиги раҳбари Анзур Исмоилов ва соҳа мутахассислари иштироикда сектор ҳудудидаги фермер хўжаликлари вакиллари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда мутахассилар ҳар бир экин турига илмий ёндошган ҳолда экишдан етиштиришгача бўлган ҳисоб китобларни амалда кўрсатиб беришди. Семинарда етарлича маълумотга эга бўлган аҳоли вакилларининг иштиёқини ошиб ва такрорий экин турларини етиштириш бўйича шартномаларни тузишди.