Бир маҳалла бир кун. Маҳаллабай ишлаш тамойили орқали аҳоли муаммоларига ечим топилмоқда
Хабарингиз бор ҳар куни эрта тонгдан туман ҳокими Нодир Эркаев туман маҳаллаларига чиқиб маҳаллий аҳоли билан биргаликлар уларни қийнаётган муаммоларга ечим изламоқда.
Бугун эрта тонгдан Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг "Ҳумо" маҳалласида бўлди. Маҳаллабай тамойили асосида туман ҳокими маҳалла бўйлаб пиёда юуриб, фуқаролар билан суҳбатлашди.
Маҳаллий аҳоли вакиллари билан бўлган учрашувлар давомида фуқаролар ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш каби ижтимоий масалалар юзасидан туман раҳбарига мурожаат қилишди.
Олиб борилган маҳаллабай юриш тамойили давомида маҳаллада аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш хусусида туман ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар бериб ижросини ўз назоратига олди.
Шунингдек, туман раҳбари Нодир Эркаев маҳалладаги 9-сонли МТТ биносида ҳам бўлиб, мактабгача таълим ташкилотиниг қурилиш ишлари нима сабабдан орқага сурилаётганлиги билан қизиқди. Мактабгача таълим туман бўлими мудири Шавкат Бойжигитов мазкур ММТ биноси жорий таъмирга тушганлиги ва тез орада қурилиш ишлари бошланишини туман ҳокимига маълум қилди.
Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ. Шу боис охирги тўрт йилда таълим сифатини яхшилаш, ўқитувчилар мавқеини юксалтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Энди мамлакатимиз янги даврга қадам қўймоқда. Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
Маҳаллабай ўрганиш ишлари давомида туман ҳокими Нодир Эркаев маҳалладаги 27-сонли умумтаълим мактабида яратилган шарт-шароилар билан ҳам яқиндан танишди. Кундалик иш режасига амал қилган туман ҳокими мактабда ўқувчилар билан бир партада ўттириб дарс жараёнларининг ўқитувчилар томонидан қай даражада олиб борилаётганлигини кузатиб борди.
Мактабда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва санъат тўгаракларини фаоллаштириш ва ўқувчиларни ОТМ ларга кириш кўрсаткичини кўтариш масалаларига, шунингдек давомат кўрсаткичи пастлиги ва ўқувчилар ва ўқитувчининг мактаб формасида эмаслигига алоҳида эътибор қаратган туман раҳбари мактаб директори ва ўқитувчилари фаолиятини қониқарсиз баҳолаб, уларнинг фаолиятини танқид остига олди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” асосда ишни ташкил этиш, шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш вазифаси Чироқчи тумани ҳокими бошчилигида мутасадди раҳбарларнинг кун тартибидаги асосий вазифаларидан бири сифатида турибди.