Чироқчида 8 километр цемент-бетон қопламали йўллар қурилади
Жорий йилнинг 7 апрель куни Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар муҳокама қилинган эди.
Давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси Чироқчи туманида таъминланмоқда.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари туман ҳудудидаги маҳаллаларда цемент-бетон қопламали йўллар қурилиши режалаштирилган ички хўжалик йўлларини бирма-бир бориб ўрганди.
Туман ҳокими бошчилигида мутасадди раҳбарлар маҳаллабай юриш тамойили аосида ўтказган ўрганиш ишлари давомида "Ҳумо" маҳалласида 500 метр, "Кўктош" маҳалласидаги 4 та ички маҳалла кўчаларида 1 км, "Чоршанба" маҳалласи Баҳористон қишлоғида 900 метр,"Истиқлол" маҳалласи Чаппаариқ қишлоғида 2 км, "Чоштепа" маҳалласида 1 км, "Навоий" маҳалласида 1км ички хўжалик йўлларида цемент-бетон қопламали йўллар қурилиши белгиланди.
Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари томонидан олиб борилаётган ўрганиш ишлари давом этмоқда. Мазкур 8 км цемент-бетон қопламали йўлларнинг 4 километри давлат бюджети ва 4 километри эса вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан қурилиши режалаштирилган.