June 28, 2021

ИСЛОҲОТЛАР СУРЪАТИ ФИДОЙИЛИКНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ

Мамлакатимиз ҳуқуқ тартибот органларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳолини рози қилиш, фуқаролар манфаатларини ифода этадиган халқчил тузилмани яратишдан иборат. Тизим фаолиятини янада жонлантириш, шубҳасиз, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга салоҳиятли кадрларга боғлиқ жараён. Бугун туман ИИО ФМБ мажлислар залида Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси А.Ташев иштирокида "Тергов суруштирув органлари билан жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириб бориш ва амалиётдаги мавжуд муммоларни бартараф этиш" борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Биз глобаллашув шароитида яшаяпмиз. Ҳуқуқ-тартибот тизими бўладими ёхуд бошқа соҳа, аввало, давр шиддатига мос қадам ташлаш, янгиликка ва инновацияга интилиш – бугунги кун талаби, - дейди А.Ташев Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси.

Ушбу устувор вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлаш учун куч ва салоҳиятимизни бир мақсадга йўналтириб, ислоҳотлар суръати билан баравар одимлашимиз керак. Ҳар биримиз шахсий масъулиятни ҳис этиб, касбимизга виждонан ёндашсак, фидоийлик, ташаббус ва шижоат билан хизмат қилсак, фаолиятимизни танқидий баҳолаш баробарида, мақсадни тўғри олсак, ўйлайманки, кўзлаган маррага, албатта, етамиз.

✍️Н.Раджабов, Чироқчи туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари.