Чироқчи тумани 3-сектор штаби ҳовлисида 44 та доимий даромади йўқ оилалар ҳамда банд бўлмаган ёшлар ва аёлларга 6 турдаги асбоб-ускуналар олиб берилди
Куни кеча Чироқчи тумани 3-сектор штаби ҳовлисида туман ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқулов раҳбарлигида сектор ҳудудидаги ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тумандаги 44 та доимий даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 6 турдаги асбоб-ускуналар, жумладан,
- 6 та оилаларга тикув машинкалари;
- 31 та оилаларга пишириқ печлари;
- 3 та сартарошлик анжомлари;
- 2 та буёқ сепувчи аппарат;
- 2 та мотопила;
- 2 та болгарка олиб берилди.
Келгусида ҳам даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилади. Бу ҳақда 3-сектор масъул котиби Абдуғани Хуррамов маълум қилди.