June 30, 2021

Чироқчилик миришкорлар ғалла режасини бажаришди

Жорий йилда бободеҳқонларимиз 8600 гектар майдондаги бошоқли дон экинларини агротехника талаблари даражасида парваришлаганлиги туфайли далаларда мўл ҳосил етиштирилди. Ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида бошлаган фермерларимиз жорий йилда белгиланган давлат режасини ошириб бажариш учун астойдил ҳаракат қилдилар.

Мавжуд 16 отрядга бирик-тирилган 16 та ўрим комбайнларининг кучидан унумли фойдаланилди. Айниқса, Саидаббос Икрамов, Мойли Хайдаволовлар сингари ишбилармонлар етакчилик қилган отрядларда иш унуми ҳар қачонгидан ҳам юқори даражада бўлганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Юқоридаги отряд раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан туманимиз ғаллакорлари давлатга дон сотиш йиллик режасини ошириб бажаришди.

Ғаллакорларимиз ғалла қабул қилиш пунктларига жорий йилнинг 30 июнига қардар 15 минг 320 тонна дон топширишиб, бу борадаги режани 102 фоизга ошириб уддалашди. Ҳар гектар майдондан ўртача ҳосидлдорлдик 32 центнердан ошиқроқни ташкил этди. Жами 520 нафар ғаллачилик билан шуғулланадиган фермер хўжалигининг 161 таси режасини ошиғи билан адо этди.

Бу ютуқда 1-сектор ҳудудида "Шўрқудуқ", "Темур" 2-сектор ҳудудида "Жўра Бобоев", "Ғудол бобор", 3-сектор ҳудудида "Абрай бобо", "Муртозаев Жавоҳир", 4-сектор ҳудудида "Мирмухаммад чорва" ва "Санжар Сардор Норбоевич" фермер хўжаликларининг ҳиссалари салмоқли бўлди. Ҳосилни ўриб-йиғиб олишда кўп йиллик тажрибага эга бўлган комбайнчиларнинг ҳам меҳнатларини алоҳида таъкидлаш керак.

Бу борада Отабек Махмараимов, Сардор Бойқувватов сингари комбайнчилар ҳамкасбларига ўрнак бўлишди. Улар мавсум давомида ўзлари бошқараётган агрегатларини юқори унум билан ишлатишиб, кунлик берилган режани доимий равишда ошириб бажаришди.

Айни пайтда ҳам туманимиз ғаллазорларида ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Яна, қўшимча 2000 тоннадан ошиқ ғалла топшириш режалаштирилмоқда, - дейди Чироқчи тумани 2021 йил учун Ғалла ҳосилини йиғиш ва ҳисоб-китоб қилиш мониторинг маркази раҳбари Бахтиёр Холоёров. Шунингдек, ҳосилдан бўшаган майдонларга иккинчи экин сифатида озуқабоп экинларни жойлаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда