Чироқчида 109 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди
Бугун 2-сектор штабида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, келажак ҳаётларини қуришда кўмак бериш, ўзларини банд қилиш мақсадида 109 нафар ишсиз ёшларга асбоб-ускуналар тарқатилди.
Тадбирда туман прокурори Баҳодир Ҳудойқулов иштирок этиб, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан, ўтаётган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, хотин-қизларнинг 30 нафарига электр печ, 15 нафарига тикувчилик машинкаси ҳамда йигитларга 1 та пайвандловчи ускуна, 1 та автомашина ювиш ускунаси (карчер), 24 та болгарка, 10 та мотопила ва 7 та дрил, 6 та сартарошлик асбоб ускунаси, 3 та калитлар (ключ) жамланмаси, 1 та сутни қаймоқдан ажратувчи ускуна ҳамда 8 та сув насослари топширилди.
Энди улар эгаллаган ҳунарлари ортидан оиласининг моддий аҳволини яхшилашга ва ўз иш ўрнига эга инсонларга айланишди.
Келгусида ҳам даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press