May 21, 2022

ҲОКИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ЮРИБ, АҲОЛИНИ УЙЛАНТИРАЁТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАМОҚДА

Бугун эрта тонгдан Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида мутасадди раҳбарлар туман марказидаги кўп қаватли аҳоли тураржой мажуаларида истиқомат қилаётган фуқаролар билан учрашди.

Маҳаллабай юриш тамойили асосида ўтказилаётган бу каби тадбирлар давомида аҳолини қийнаётган муаммоларга ечим топилмоқда.

Хусусан, туман ҳокими Н.Эркаев туманнинг "Кишмиштепа" ва "Ўзбекистон" маҳаллаларидаги кўп қаватли тураржойларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, суҳбатлашди.

Учрашувлар давомида туман раҳбарига ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминоти, канализация тармоқларини таъмирлаш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги юзасидан фуқаролар шикоят қилишди.

Аҳоли вакилларини уйлантираётган масалаларга қулоқ тутган Н.Эркаев мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар бериб, тез фурсатда фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар ижобий ечим топишини таъкидлади.

Туман раҳбари маҳаллабай юриш тамойили асосида олиб бораётган ўрганишлари давомида кўп қаватли аҳоли тураржой мажмуалари атрофида тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакларни қуриш, болалар майдонларини ташкил этиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини яна ривожлантириш юзасидан тегишли соҳа вакилларига ҳамда маҳаллий аҳолига ўзинг тавсияларнини берди.