"Айритом" ва "Пахталисой" маҳаллаларида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
Чироқчи туманида маҳалла ободлиги йўлида қатор ижобий ишлар бажарилиб келинмоқда. Жумладан, бугун "Айритом" ва "Пахталисой" маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги замонавий биносининг фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди.
Очилиш маросимида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев, Маҳалла хайрия жамоат фонди вилоят ва туман бўлими вакиллари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Х.Жураев сўзга чиқиб, маҳалла аҳлига ўз эзгу тилакларини билдирди ҳамда янги маҳалла биносини фойдаланишга топширилганлиги билан барча йиғилганларни табриклаб ўтди.
Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур биноларда маънавият ва маърифат, маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари маъмурий биноларининг очилиш маросими якунида ҳа икки маҳалла фуқаролар йиғини раисларига компьютер жамланмалари топширилди.