May 16, 2022

ҲОКИМ ЯНГИ ҲАФТАНИНГ БИРИНЧИ ИШ КУНИДА...

✅Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг "Чилживут" маҳалласидаги 20-сонли Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди. Туман ҳокими МТТ фаолияти билан танишиш давомида қўшимча 30 ўринли янги гуруҳ ташкил этиш хусусида Мактабгача таълими туман бўлими мудири Ш.Бойжигитовга тегишли топшириқ берди. Шунингдек, МТТ ҳовлисида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берди. Туман раҳбари МТТ билан ёндош 20-сонли умумтаълим мактаби фаолиятини билан ҳам яқиндан ўрганди ва мактабда 6 ёшли болалар учун мактабгача тайёрлов гуруҳи ташкил этиш тўғрисида мактаб директори Зулайҳо Ярматовага тегишли кўрсатмалар берди.

✅Кунинг иккинчи ярмида туманнинг "Янгиқишлоқ" маҳалласида бўлган туман ҳокими Н.Эркаев бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар маҳалладаги 22-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида 150 ўринли янги МТТ ни қуриш таклифи билан маҳаллий аҳолига юзланди.

Мазкур мактаб 4 та қишлоқ ўртасида жойлашганлиги ва МТТга ушбу қишлоқларда 3-7 ёшдаги 500 нафар болаларни қамраб олиш имкониятини яратади. Янги ташкил этилаётган МТТни 22-сонли мактаб ҳудудидан қуриш қишлоқ аҳолисига қулайлик яратади.

Туман ҳокими Н.Эркаевнинг ушбу таклифи маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди.

✅Туман марказида қурилаётган кўп қаватли уй-жой қурилиши билан танишган туман ҳокими Нодир Эркаев қурилиш ишларини ўз вақтида бажарилмаётганлиги сабабларини ўрганди.

Туман ҳокими ўрганиш ишлари давомида қурилиш ташкилоти томонидан аҳолига компенсация тўловларини тўлашда сусткашликка йўл қўяётганлигини қаттиқ танқид қилди.

Шунингдек, Н.Эркаев кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган жойда истиқомат қилаётган аҳоли ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашиб, қисқа вақт ичида қурилиш корхонаси томонидан фуқароларга компенсация тўловларини тўлашини таъкидлади.

✅ Мактаб битирувчиларини ОТМларга кириш кўрсаткичини ва мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва санъат тўгаракларини фаоллаштириш масалалари юзасидан туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Нодир Эркаев туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов бошчилигидаги умумтаълим мактаблари директорлари билан учрашди.

Ҳоким ва мактаб директорлари учрашувида таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини кўтариш учун ўқитувчиларнинг ўз устида янада кўпроқ ишлаши, ёшларни ватанпарвар, билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашда бор куч ва ғайратини сафарбар қилиши кераклигини хусусида сўз юритилди.