УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Чироқчи тумани ИИО ФМБ шахсий таркиби билан туманимиздаги фахрийлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" деб номланган тарбиявий аҳамиятга молик давра сухбати ўтказилди.
Учрашувда туман ИИО ФМБ Фахрийлар кенгаши аъзолари, ИИО ФМБда хизмат килаётган шахсий таркиб ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари иштирок этишди.
Учрашувда сўз олганлар Президентимиз томонидан ички ишлар органларида ўтказилаётган ислохотлар ва ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, яъни замонавий хизмат хоналари, компьютер техникалари, профилактика инспектори учун хизмат уйлари, имтиёзли кредит асосида автомошиналар берилаётганлиги, ходимларга узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жойлар ажратилаётганлиги ва ойлик маошларни пешма-пеш оширилаётганлиги ҳақида тўхталдилар.
Учрашувда туман ИИО ФМБ фахрийлар кенгаши раиси Эркин Муродов ўзининг кўп йиллик хизмати давомида амалга оширилган ишлари ҳақида ёш ходимларга гапириб, ўзинг сохага оид қимматли маҳлахатларини ёшлар билан баҳам кўрди.
✍️Абдураззоқ Ғозиев , Туман ИИО ФМБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник.