February 20, 2022

ЁШЛАР ЛОЙИҲАСИ БУ САФАР ЗАРБДОРДА...

Зарбдорлик ёшлар бир манзилга жам бўлишди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам ЖЎраев ташаббуси билан туманда ёшлар учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Албатта бу тадбирларда ўқувчи ёшлар ўзларининг истеъдодларини намоён этишмоқда. Ана шундай тадбирларда бири бу сафар туманинг 3-сектор ҳудудидаги "Зарбдор" маҳалласида ўтказилди.

Ёшлик-инсон умри давомида қўлга киритадиган ютуқлар учун улкан имконият. Буни яхши англаган чироқчилик ёшлар мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб келмоқдалар.

Тенгдошларига намуна кўрсатиб келаётган Чироқчи тумани халқ таълими бўлимга қарашли 10-сонли умумтаълим мактабда ўтказилган “Назм ва Наво” кечасида мактаб ўқувчи ёшлари келажак марралар сари илдам интилиши ва изланишларини намоён этишди.

Мактаб стадиони миллийлик руҳи, ватанпарварлик туйғулари ёрқин рангларда акс эттирилган кўргазмалар, янги нашр этилган бадиий китоблар намойиши, миллий ҳунарманчилик, каштачилик, зардузлик намуналари, иқтидорли ёшларнинг ижоди тақдимотлари ва миллий урф-одатлари билан безатилган.

Янги Ўзбекистон ёшлари бир манзилга жам бўлди. "Назм ва наво" кечасига Чироқчининг фидойи инсонлари, кенг жамоатчилик, фахрий устозлар, илм аҳли, шоир бахшилар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари байрамга ташриф буюришди.

Карнай-сурнай садолари жўрлигида бошланган ёшлар байрамида маҳалланинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролари, нуронийлар, эл-улус, қўшни маҳалла ёшлари бир даврага жамландилар.

"Ёшлик байрами"да сўз олган Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мактабларда мушоира кечаларни ўтказиш, спорт ва санъат ҳамда ижодий тўгаракларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, кечага йиғилган мактаб директорлари ва ўқитувчиларга ҳамда ёшларга ўзининг тавсияларини берди.

Ўз навбатида туман раҳбари Хуррам Жўраев бу каби тадбирлар туманимизнинг ҳар бир маҳалласида ташкил этилиши ёшларнинг келгусида янада жипслашишига, ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришига, мусиқа, санъат, спортга қизиқишларини оширишга замин яратишини таъкидлади.

Шундан сўнг ёшларни она Ватанни севишга, муқаддас заминимизни кўз қорачиғидек асрашга чорловчи, ватанпарлик руҳида тарбияловчи томошаларга навбат берилди.

Кечада ҳарбийлар иштирокидаги жанговор чиқишлар маҳалланинг ёшлари қалбида ватанпарварлик туйғуларини жуш ўрдирди, десак янглишмаган бўламиз.

Ёшлар томонидан саҳналаштирилган кўнгилочар чиқишлар эса барчага хуш кайфият улашди.

Тадбирда қадимий анъаналаримиз, урф одатларимиз, миллий халқ уйинлари ёшлар ижросида намойиш этилди.

Тадбир якунида ёшларга китоблар совға қилди.

Ушбу лойиҳада ёшларнинг яширин истеъдодларини юзага чиқариш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали ҳақиқий истеъдодлар ҳар бир маҳаллада мавжуд эканлигини, фақат уларни юзага чиқариш кераклигини исбот қилиб беришди.