Чироқчида ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди
Мазкур семинарда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Нодир Эркаев, Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев, туман ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳамда маҳаллаларда фаолиятини бошлаган ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Семинар давомида аҳоли хонадонларида паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ҳамда томорқачилик билан шуғулланиш истиқболлари, жойларда тикувчилик ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда мевали дарахт, гул кўчатлари экиш ишлари тўғрисидаги жараёнлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Мутахассислар йўриқлари тингланди.
Семинар давомида "Бир маҳалла бир махсулот" тамойилини йўлга қўйиш орқали маҳаллаларни усув нуқтасини топиш орқали аҳоли даромадини оширишга жиддий эътибор қаратиш кераклиги ҳоким ёрдамчиларига тушунтирилди.
Семинар чоғида иштирокчилар туманнинг "Кишмиштепа" ҳамда "Қўмдарё“ маҳаллаларида ташаббускор фуқаролар томонидан яшаш хонадонида яхшигина даромад оилаётган оилаларнинг қилаётган ишлари билан яқиндан танишиш жараёнида уни бутун маҳалла, туман, қолаверса вилоят бўйлаб янада ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Семинар давомида таъкидланган фикрлар, ўрганилган иш тажрибалари ҳоким ёрдамчилари учун ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини ўтагани шубҳасиз.
✍️Элмурод Худойназаров, Чироқчи тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари.