December 14, 2021

Чироқчида “Ёшлар маркази”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Чироқчи туманида 2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида туманда "Ёшлар бизнес маркази"нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, жисмонан соғлом ва юксак маънавиятли инсонлар бўлиб улғайишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Президентимиз томонидан илгари сурилган "Ёшларга оид давлат сиёсати" тўғрисидаги қонун бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

Марказида ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилган. Хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, тасвирий санъат, тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган, ахборот-ресурс ва ёш тадбиркорлар учун маслаҳат марказлари зали замонавий жиҳозланган.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Чироқчи туман ҳокимлиги ҳамкорлигида фойдаланишга топширилган "Ёшлар бизнес маркази" биносининг қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда марказнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва замонавий мебеллар учун Ёшлар келажагимиз жамғармаси ҳисобидан 1 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ва Ёшлар келажагимиз жамғармаси ҳамкорлигида марказда ёшларнинг компьютер саводхонлигини оширишлари учун 30 дона сўнги русумдаги замонавий компьютерлар жамланмалари ҳамда зарур адабиётлар ва электрон китоблар олиб берилди.

Бугун Чироқчи тумани ёшлари учун катта имкониятлар эшиги очилди. Нега дейсизми замонавий барча қулайликларни ўзида мужассам этган икки қаватли мухташам, энг муҳими барча қулайликларга эга ёшлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўринни эгаллаши, фаровон турмуш кечириши учун шароит яратиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада ёшларнинг ташаббус ва ғояларини бирлаштириш, янги лойиҳалар тайёрлаш, ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, тил ўргатиш, муҳокамалар майдони яратиш, турли соҳаларда маҳорат дарсларини ўтиш учун чироқчилик ёшлар эди бир манзилга аниқроғи, ёшлар марказига жам бўлишади.

Тадбиркор ёшлар ўзларининг бошланғич бизнес лойиҳалари, креатив ташаббусларни амалга ошириши учун маълум бир жой керак эди. Яъни ёшлар таклиф этаётган лойиҳаларини муҳокама қилиши, тенгдошлари билан фикр алмашиши, лойиҳани янада пишитиши учун энди Чироқчи туманида ҳам барча қулайликларга эга “Ёшлар бизнес маркази" бор.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалий натижаси сифатида мана Ёшлар маркази барпо этилди. Ёшлар марказида қандай фаолият ташкил қилиш кераклигини ёшларнинг ўзи белгилашди. Ёшлар марказида IT соҳасига ўқиш, кутубхона у ерда бадиий китоблар билан бирга бизнесга дахлдор китоблар бўлиши, инновацион учрашувлар, бизнес семинарлар ташкил этилиши, тадбиркорлар билан маҳорат дарслари ўтилиши йўлга қўйилади. Чунки, Чироқчида ҳам потенциали юқори бўлган, ёш ёниб турган тадбиркорлар бор. Уларга озгина йўналиш, тўғри маслаҳат берилса ишлари юришиб кетади. Ўйлаймизки, мазкур марказ ёшларнинг муваффақият уйига айланади.

Энг қувонарлиси “Ёшлар бизнес маркази”дан турли фанлар бўйича ўқув курслари ҳам ўрин олган. Чироқчилик ёшлар ушбу ўқув курсларида билим олиб, келгусида нуфузли олийгоҳлар талабасига айланишади.

✍️Мақсуд Очилов, Ёшлар ишлари агентлиги Чироқчи туман бўлими мутахассисис.