January 24, 2022

ОИЛАСИДАН ВОЗ КЕЧГАН ОТА БУГУН МЕҲРГА ТАШНА...

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани "Хумо" маҳалла фуқаролар йиғини Раёнобод қишлоғида яшовчи Алиқул Фахриддиновнинг видеомурожаати эълон қилинди. Туман ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳ вакиллари фуқаро Алиқул Фахриддиновнинг яшаш хонадонига бориб фуқаронинг видеомурожаатда келтирган муаммоларини тегишли тартибда ўрганишди.

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Фуқаро Алиқул Фахриддинов 1954 йил 28 августда Чироқчи туманида ҳозирги "Пахтаобод" маҳалласида туғилган Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фанидан дарс берган ҳозирги кунда нафақада. Алиқул Фахриддиновнинг қонуний биринчи оиласидан 6 нафар фарзанди бор. Тўрт ўғил, икки қиз фарзандларининг барчасини уйли-жойли қилган. Қонуний турмуш ўртоғи Ўринова Ойсананинг саломатлиги ёмонлашгач, оиласини ташлаб чиқиб кетган.

Бугунги кунда фарзандлари билан муносабати яхши ҳато кенжа ўғли Искандар Фахриддинов отаси Алиқул Фахриддиновни ҳозирги оиласи билан бирга яшашини сўраган. Бироқ А.Фахриддинов икки аёли ўртасида бўладиган келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида ўғлининг таклифини рад этган. Бугунги кунда А.Фахриддиновнинг қонуний никоҳида бўлган аёли Ойсара Ўринованинг номига расмийлаштирилган тахминан 20 сотиҳга яқин ер майдонидаги участкасида қурилган уй-жойида О.Ўринова ва ўғли И.Фахриддинов оиласи билан бирга яшаб келмоқда. Бундан ташқари мазкур ер участкаси билан ёндош тахминан 19.8 соҳитли ер участкасида А.Фахриддиновнинг иккинчи ўғли Жалолиддин Фахридинов уй-жой қуриб яшаб келмоқда.

ОИЛАСИДАН ВОЗ КЕЧГАН ОТА ҚИСМАТИ...

А.Фахриддинов 2017 йил сентябрь ойидан буён туманнинг "Хумо" маҳалласи Раёнобод қишлоғида Саодат Бойқобилованинг хонадонида ижарада яшаб келмоқда. Асли Чироқчи туманининг "Пахтаобод" маҳалла фуқаролар йиғинида Пахтаобод қишлоғида доимий рўйхатда туради. Фуқаро А.Фахриддиновнинг "Пахтаобод" маҳалласи Пахтаобод қишлоғида тахминан 40 сотиҳ ер майдонига эга ҳовли-жойи мавжуд ва ҳозирги кунда у ерда А.Фахриддиновнинг қонуний никоҳида бўлган турмуш ўртоғи Ойсара Ўринова ҳамда икки ўғли Искандар ва Жалолиддин Фахриддиновлар оиласи билан биргаликда яшаб келмоқда.

Фуқаро А.Фахриддиновнинг айтишича, у 2017 йилда биринчи оиласини ташлаб уйдан чиқиб кетади. Шундан сўнг у туманнинг "Чиял" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ўртақишлоқ қишлоғида яшовчи турмушдан ажралган бир нафар болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор бўлган 1987 йил 30 августда туғилган Дилором Ботирова билан шаръий никоҳ асосида оила қуради. А.Фахриддиновнинг Д. Ботирова билан қурган шаръий никоҳи давомида 2018 йилда биринчи қизи ва 2021 йил декабрь ойида иккинчи қиз фарзанди туғилади. Оиланинг даромади оилабоши А.Фахриддиновнинг бир миллион етти юзминг сўм миқдоридаги пенсияси ва ўгай ўғли Садинов Элбекка тайинлаган болаликдан ногиронлик нафақаси.

"Хумо" маҳалла фуқаролар йиғинида ижарада яшаётган оиланинг аёли Д.Ботирова "Аёллар дафтари"нинг учинчи босқичи доирасида руйхатга олинган. Шунингдек, оиланинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Чироқчи туман бўлимига ҳужжатлари январь ойида топширилган.

Инсон омилисиз ишлайдиган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га фуқаро томонидан берилган аризаси жавоби фуқаронинг мобиль телефон рақамига смс тарзида тайинланганлик ёки рад этилганлик тўғрисидаги хабар юборилиди.

Фуқаронинг видеомурожаатда келтирган уй-жой олиш ҳамда уй-жой қуриш масаласида ер ажратиш хусусида қилган мурожаати юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз. Фуқарога якка тартибда уй-жой қуриш ва сотиб олишнинг бошланғич бадали учун бошланғич тўловини ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан Давлат хизматлари маркази орқали онлайн ариза топшириши тушунтирилди. Шунингдек, фуқарога ер участкаси ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнидаги ПФ-6243-сонли фармонига асосан туман ҳокимларининг ер ажратиш тўғрисидаги ваколатлари бекор қилинганлиги ҳамда Вазирлар Маҳакамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан "E-IJROAUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши тушунтирилди.

Эт билан тирноқни ажратиб бўлмайди дейишади. Алиқул Фахриддинов ва унинг ўғиллари ўртасидаги меҳр оқибат мустаҳкам экан нега Алиқул Фахриддинов ўғиллари яшаётган маҳаллада уларнинг ардоғида иккинчи оиласи билан бирга яшамасдан турли ташкилотлар эшигини қоқиб менга ер участкаси ажратиб беринглар деб мурожаат қилиб келмоқда. Фарзандлар таклифини қабул қилиб, 40 сотихли ер участкасининг бир бурчагидан икки-уч хона бошпана қилиб фарзандларига бош бўлиб юрадиган ёшда бўлган нуроний отахоннинг қилиб юрган ишларини сиз қандай баҳлайсиз. Хулоса ўзингиздан.