ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ГУЛХАН АТРОФИДА ЁШЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ
Чироқчи туманида шеърият кечаси бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев ташаббуси билан туман марказидан олис "Талоқтепа" маҳалласидаги 125-сонли умумтаълим мактабида гулхан атрофида шерият кечаси ўтказилди.
Гулхан атрофида ўтказилган шеърият кечасида туман ҳокими Хуррам Жураев мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мактабларда мушоира кечаларни ўтказиш, спорт ва санъат ҳамда ижодий тўгаракларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, кечага йиғилган мактаб директорлари ва ўқитувчиларга ҳамда ёшларга ўзининг тавсияларини берди.
Шундан сўнг мактаб ҳовлисида гулханларга ўт ёқилиб, шеърият фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар юртимизда маданиятимиз ва адабиётимизни ривожлантириш, шу орқали ёш авлодни она Ватанига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.
Гулхан атрофида ўтказилган мушоира кечасида қишлоқ ёшлари ўзбек ва жаҳон адабиётининг таниқли адиблари ижодидан намуналар ўқиб беришди.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари эса мушоира кечасига ўзгача кайфият олиб кирди.
Мактабнинг собиқ битирувчилари Тошкент Давлат Маданият ва Саньат институти талабалари ака-ука Рахматжон ва Шовдирбек Бойхурозовлар ижросидаги куй-қўшиқлар Талоқтепа қишлоғи осмони узра жаранг сочди.
Ярим тунгача катта гулхан атрофида ўтказилган мушоира кечасида иштирок этган туман ҳокими Хуррам Жураев тадбирда иштирок этган ҳар бир ёшга ўз дасҳати туширилган бадиий китобларни совға қилди.
Ҳоким дасҳати туширилган китобларни қабул қилиб олган ёшларнинг хурсандчилиги уларнинг юз-кўзида зоҳир бўлди.
Тадбир гулхан атрофида Мактабнинг собиқ битирувчилари Тошкент Давлат Маданият ва Саньат институти талабалари ака-ука Рахматжон ва Шовдирбек Бойхурозовлар ижросидаги куй-қўшиқлар дастури билан якунланди.
✍️Фарҳод Жуманов, Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири.