December 11, 2021

Ўроқда йўқ, бошоқда йўқ, хирмонда ҳозир...

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманининг "Дам" маҳалласидаги фуқаро Қаҳрамон Сафаровга тегишли ер участкасидаги уй-жойидан фуқаро Эркин Рустамов ва бошқалар Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан мажбурий тартибда уй-жойдан чиқариш ижро ҳаракатлари тасвирга олинган видеолавҳа чиқарилган.

Ижтимоий тармоқлларда тарқалган видеолавҳаларда фуқаро Эркин Рустамовнинг қизи Соҳиба Рустамова бошпанасиз қолаётганлигини айтиб омма эътиборини ўзига қаратишга ҳам улгурди.

Бироқ Соҳиба Рустамова токи ижро ҳаракатлари амалга ошириш ишлари бошлангунигача бу манзилда яшамаганлиги ва фуқаро Эркин Рустамов ҳамда унинг қизи Соҳиба Рустамовалар ўзаро тил бириктириб, ижро ҳаракатлари амалга оширилиши белгиланган манзилдаги уй-жойга кириб олганлигини видеолавҳада ҳам куришимиз мумкин. Видеолавҳада шундай сўзлар келтирилган "Суд қарорида имси келтирилмаган одам уйдан чиқмайди"... Ўроқда йўқ, бошоқда йўқ, хирмонда ҳозир деганлари шу бўлса керакда.

Аммо фуқаро Соҳиба Рустамова бошпанасиз қолганлиги йўқ ва айни ўша манзилда фуқаро Қаҳрамон Сафаровга тегишли бўлган уй-жойда бугун ҳам яшаб келмоқда.

Қандай қилиб дейишингиз мумкин? Бир неча бор Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлимининг расмий огоҳлантиришларига қарамасдан ижро ҳаракатларининг бажарилишига қаршилик қилиб келган фуқаро Эркин Рустамов ижро ҳаракатлари амалга оширилгандан сўнг, фуқаро Қаҳрамон Сафаров билан ўзаро келишувга эришади.

Аниқроқ айтганда инсонийлик жиҳатидан норасида икки нафар болалар ва Эркин Рустамовнинг қизи Соҳиба Рустамованинг уйсиз қолишини истамаган Қаҳрамон Сафаров ўша манзилдаги ўзига тегишли бўлган ер участкасининг 4 сотиҳ ер майдонини фуқаро Соҳиба Рустамовага беришга қарор қилади. Энг муҳими боқувчиси йўқ аёлнинг янги уй-жой қуриб олиши учун айни кунларда улар яшаб келаётган иморатларнининг қўшимча хўжалик хоналарини бузиб олиши ва иморатлардан чиққан қурилиш материалларини янги уй-жойини қурилиш ишлари учун ишлатишини билдириб ўтди.

ВОҚЕАЛАР РИВОЖИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТСАК!

Чироқчи тумани “Дам” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқаро Р.Чўллиева, шунингдек, Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғини, Боғишамол кўчаси 65-уйда яшовчи фуқаро Р.Рустамова ва бошқаларнинг ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қариндоши Ражабова Алқарга тегишли бўлган уй-жойни Чироқчи тумани Дам қишлоғида яшовчи фуқаро Эшқувватова Майрам сохта ариза ёзиш эвазига туман ҳокимининг қарорини чиқартириб олиб, ўзининг номига ўтказиб, ушбу уй-жойга эгалик қилиб келаётганлигидан норозилигини билдирган.

Мазкур ариза юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги СГ суриштирувчиси Ш.Хусаинов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра 20.11.2018 йилда ЎзР ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарор тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, аризасида кўрсатилган ҳолатлар бўйича юзлаштириш ва бир қанча тергов ҳаракатлари олиб бориш орқали ишнинг ҳақиқий ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида 28.04.2019 йилда ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориш учун туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилган.

Мазкур жиноят иши охирги марта Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 30.08.2020 йилда ЎзР ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг 16.04.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарлар Рустамова Рўзи ва Ражабов Уролларнинг жавобгарлар Чироқчи тумани ҳокимлиги, Эшқувватова Майрам ва Чироқчи туман давлат нотариал идорасига нисбатан туман ҳокимининг 05.06.2008 йилдаги Х-280/6-сонли қарорини ва 23.06.2008 йилдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси кўрилиб, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад этилган, Рустамов Рўзи ва Ражабов Уролларнинг туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби суднинг шу кунги ажрими билан иш юритишдан тугатилган.

Бироқ ФИБ Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг 20.06.2019 йилдаги ажрими билан туман судининг 16.04.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ва шу кунги ажрими бекор қилиниб,Р.Рустамов ва У. Ражабовларнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарилган.

Шунга кўра, Чироқчи тумани ҳокимининг 20.09.2019 йилдаги Х-3453/09-сонли қарори билан ФИБ Қашқадарё вилоят судининг 20.06.2019 йилдаги қарорига асосан Дам қишлоғида яшаб ўтган марҳум Ражабов Усаннинг олдиндан қуриб битказилган уй-жойига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 10.12.2019 йилдаги ажрими билан ФИБ Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг 20.06.2019 йилдаги ажрими бекор қилиниб, фуқаролик иши янгидан кўриш учун шу инстанция судига юборилган.

Ўз ўринда ФИБ Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг 31.01.2020 йилдаги ажрими билан ФИБ Чироқчи тумани судининг 16.04.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ва ажрими ўзгаришсиз қолдирилган, яъни давогарларнинг даво талаблари рад этилган.

Шунингдек, фуқаро Қ.Сафаровнинг фуқаро У.Ражабов ва бошқаларга нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш, уй-жойга қайта киритмаслик, қурилиш ишларига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг 15.01.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.

Мазкур суд ҳал қилув қарорига нисбатан У.Ражабов ва бошқалар томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 26.02.2021 йилдаги ажрими билан бекор қилиниб, янгидан кўриш учун ФИБ Чироқчи туман судига юборилган.

ФИБ Чироқчи тумани судининг 04.05.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро Қ.Сафаровнинг фуқаро У.Ражабов ва бошқаларга нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш, уй-жойга қайта киритмаслик, қурилиш ишларига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.

Мазкур суд қароридан норози бўлиб фуқаро У.Ражабов ва бошқалар томонидан келтирилган апелляция шикояти ФИБ Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг 28.07.2021 йилдаги ажрими билан ФИБ Чироқчи тумани судининг 04.05.2021 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими иш юритувига 07. 07. 2021 йилда келиб тушган фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 04.05.2021 йилдаги ижро варақасида даъвогар Сафаров Қахрамон Кенжақувватовичга тегишли бўлган Чироқчи туман Дам қишлоғида жойлашган турар-жойдан жавобгарлар Ражабов Урол Жонтемирович, Чуллиева Рўзи Усановна, Рустамов Эркин Жабборович ва Рустамова Шахло Эркин қизиларини мажбурий тартибда чиқариш кўрсатилган.

Шунга кўра, давлат ижрочиси З.Сайфуллаев томонидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, давлат ижрочиси О.Шайманов томонидан 27.10.2021 йилда ижро ишини ўз иш юритувига олиш тўғрисида қарор қабул қилиб ижро харакатлари тегишли тартибда олиб боришга киришилган.

Жумладан, 09.11.2021 йилда ижро харакатлари олиб боришлик учун ижро тайинланган ва тарафлар бўлмаганлиги учун ижро ҳаракатлари амалга оширилмаган.

Шунингдек, давлат ижрочиси 25.11.2021 йилда ижро хужжатида кўрсатилган манзилга бориб жавобгарлар Э.Рустамов ва У.Ражабовларга ижро ҳужжати мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, далолатнома расмийлаштирган.

Бундан ташқари, такроран 03.12.2021 йилда ижро хужжатида кўрсатилган манзилга борилган ижро ҳужжатида кўрсатилган тартибда уй-жойни бўшатиш тўғрисида такроран тушунтирилиб, далолатнома расмийлаштирилган.

Шунга қарамасдан жавобгарлар ижро хужжатининг ижросини таминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан 10.12.2021 йилда мажбурий тартибда чиқариш бўйича ижро ҳаракатлари олиб бориш тайинланиб, жавобгарлар уй-жойдан мажбурий тартибда чиқарилган ва ижро ҳужжатининг ижроси таъминланган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, қонун олдида ҳамма баробар ҳох у мансабдор шахс бўлсин, ҳох у оддий инсон. Ўзбекистон Республикаси номидан қарор чиқарувчи орган яъни, суднинг қонуний кучда бўлган ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасигаггина юклатилган. МИБ томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилайтган вақтда ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиш ЖКнинг 219-моддасига биноан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Ҳурматли фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни қонун доирасидагина ваколатли идоралар орқали талаб қилишингиз мумкинлигини унутманг!