Чироқчи туманидаги мактабда “Менинг Президентим” танловининг туман босқичи ўтказилди
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ мактаб ўқувчилари турли фанлар бўйича ўз билимларини республика ва халқаро танловларда намоён этиб келмоқдалар.
Ўқувчиларда сўнги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш кўникмаларини, Ватанимиз тақдири, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда ижодий, танқидий, ностандарт фикрлаш, нотиқлик, мослашувчанлик, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш ҳам таълимнинг ажралмас қисмидир.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 65 қ/қ 6-01 «с» сонли қабул қилинган қарори аосида Чироқчи тумани Халқ таълими бўлими ва таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 20 ноябрдаги №01/54-сонли буйруғи қабул қилинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларни жадаллаштириш, уларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда юқори ташкилотлар қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 221 та умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” Республика ижодий ишлар танловининг туман босқичи ўтказилди. Бугун туман халқ таълими бўлими мажлислар залида “Менинг Президентим” иншолар танловида ғолиб бўлган ўқувчиларга туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов эсталик совғалар улашди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида тармоқ ходимлари ва ўқувчилари ўртасида кўплаб танловлар ташкил этилиб, таълим соҳасида меҳнат қилаётган педагог-ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билим савияларини юксалтириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.