December 13, 2021

Томорқа-даромад манбаи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал-демократик партияси Чироқчи туман Кенгаши ҳузурида ташкил этилган "Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш маркази" аъзолари томонидан туманда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун туманнинг "Паканди" маҳалласида истиқомат қилаётган тадбиркор аёл Феруза Бекмуродова хонадонида “Томорқа-даромад манбаи” мавзусида томорқачиликни ривожлантиришга қаратилган матер-класс ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши раиси М.Бердиқулова, Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати, О`zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Ф.Элмуродов ва маҳаллий Кенгаш депутати Б.Худойбергановлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Феруза Бекмуродова хонадонида ўтказилган мастер-класс тадбири давомида фуқароларимиз томонидан яшаш хонадонлари томорқасида 4 сотиҳ иссиқхона ташкил этиш ортидан оиласига яхшигина моддий даромад олиб кириш мумкинлиги тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.

Уйда бекор ўттирмасдан мўжазгина иссиқхона ташкил этиш ва меҳнат қилиш ортидан бугун Феруза Бекмуродова сингари опа-сингилларимиз оиласи бюджетига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик деб, шунга айтишадида.