Чироқчида фуқаролар мурожаати ҳамиша эътиборда
Чироқчи тумани 3-сектор ҳудудидаги "Кишмиштепа" маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 1-уй 1-хонадонда яшовчи 1986 йилда туғилган Холбоева Сожида Шодиёровнанинг муаммоларини ҳал этиш бўйича 3-сектор штаби томонидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилган.
Фуқаро Холбоева Сожида Шодиёровна 1986 йил 10 декабрда Чироқчи тумани Умакай МФЙда туғилган ва Умакай МФЙда яшовчи 1984 йилда тўғилган қариндоши Ҳолбоев Қувонга турмушга чиққан фарзандсизлиги сабаб ажрашган. 2012 йилда 1961 йилда туғилган Бозоров Шераматга шаърий никоҳ билан турмушга чиқиб, 2015 йили Бозорова Моҳинур исмли, 2017 йили Бозоров Шербек исмли фарзандлари туғилган. Кишмиштепа МФЙ Мустақиллик кўчаси 1-уй 1-хонадонда дойимий рўйхатда туради.
Турмуш ўртоғи Бозоров Шерамат мавсумий ишларда ишлаб келади 2 нафар фарзанди учун болалар нафақаси тайинланган. Холбоева Сожида Чироқчи тумани 3-сектор раҳбарига 2021 йили 25 ноябрь куни телефон орқали мурожаат қилиб, ўз мурожаатида туман юқимли касалликлар шифохонасида даволанаётганлигини, айтиб даволаниши давомида дори-дармон воситалари бепул берилишида ва умиртқа поғанасида грижа касаллиги борлигини айтиб даволаниши учун амалий ёрдам сўраган.
Сектор раҳбари топшириғига асосан 3-сектор штаби ишчи гуруҳи аъзоси Ш.Бекмуродов 25 ноябрь куни туман юқимли касалликлар шифохонасига бориб фуқаро С.Холбоевани даволаниши учун туман юқимли касалликлар шифохонаси томонидан бруцеллёз касаллиги бўйича белгиланган бепул дори-дармон воситалари ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилган.
Фуқаро С.Ҳолбоева туман юқумли касалликлар шифохонасида даволаниб унга уй шароитида ёки амбулатор шароитда даволаниши учун уйига рухсат берилган. 2021 йил 29 ноябрь куни Чироқчи тумани 3-сектор СФМГ катта инспектори катта лейтенант А.А.Хуррамов Кишмиштепа МФЙ раиси Б.Муминов ва 3-сектор штаби ишчи гуруҳи аъзоси Б.Танибердиевлар фуқаронинг яшаш уйига бориб, оилавий шароитини ўрганганда фуқаро Ҳолбоева Сожида бруцеллёз касаллиги бўйича даволаниб чиққанлиги, умиртқа пағонасида 2 та грижаси билан тушакда ётганлиги ижтимоий ва тиббий ҳимояга муҳтожлиги аниқланган.
Ўрганиш давомида фуқаро Ҳолбоева Сожидага 2021 йили 8 июль куни Халқ депутатлари Чироқчи тумани кенгашининг V/31-6-сонли қарорига асосан 1 миллион сўм миқдоридаги бир мартталик моддий ёрдам ажратилганлиги аниқланган.
Чироқчи тумани 3-сектор штаби ишчи гуруҳи ўрганиш натижалари бўйича 2021 йили 29 ноябрь куни 3-сектор раҳбарининг 3/499-сонли алоқа хати билан туман Маҳалла ҳайрия жамоат фондига фуқаро Ҳолбоева Сожидага даволаниши учун бир мартталик моддий ёрдам ажратиш учун юборилган.
2021 йили декабрь ойида Ҳолбоева Сожида 1 хафта давомида туман тиббиёт бирлашмаси неврология бўлимига ётқизилиб умиртқа грижаси бўйича муолажалар қилинган.
Фуқаро 3-сектор штаби ишчи гурухининг ўрганиш ҳулосасига асосан 2021 йили декабрь ойида 3-сектор “Темир дафтар”га рўйхатга киритилган ва 2022 йил 1 январь ҳолатида 3-сектор “Темир дафтар”да рўйхатда бўлган оилалар учун ажратилган 800 минг сўмлик бир мартталик моддий ёрдам ажратилган.
Фуқаро Ҳолбоева Сожиданинг синглиси 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Аҳмедова Хуснигул 2021 йили июнь ойида 3-сектор раҳбарига уйи учун кондиционер олиб бериш бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, сектор раҳбари ва ҳомийлар кўмагида Х.Аҳмедовага 1 дона кондиционер олиб берилди.
Фуқаро Ҳолбоева Сожиданинг туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғини биринчи ўринбосари Г.Сулаймоновага қилган мурожаатини ўрганиш мақсадида Г.Сулаймоновга телефон қилиб маълумот олинганда фуқарони Самарқанд вилояти Булунғир туманида жойлашган “Булунғир Мед сервис” оилавий корхонаси билан 2021 йили 6 январ куни №1/01-сонли уч тамонлама шартнома тўзилиб фуқарони даволатиш ҳаражатларини тўлаб бериш бўйича маблағ ажратиш учун вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига юборилганлигини маълум қилган. Шартномада фуқарони даволатиш учун жами 14 миллион сўм ажратиб берилиши белгиланганлигини вилоят томонидан шартнома бўйича пўл ўтказилиши билан фуқарони даволатиш учун Самарқанд вилоятига юборилишини маълум қилган. Ҳолбоева Сожидага ушбу шартномада кўрсатилган пул маблағи ажратилгунга қадар туман тиббиёт бирлашмасида даволаниб муолажа олиш учун туман ТТБга ётқизиш бўйича таклиф қилнганда фуқаро ТТБга эмас уй шароитида даволаб муолажа қилишларини сўраган. Туман ТТБ бошлиғи ўринбосари У.Аслоновга сектор раҳбари томонидан фуқарога уй шароитида муолажалар қилиш бўйича топшириқ берилган ва алоҳида назоратга олинган.
Жорий йилнинг 18 февраль куни фуқаро Сожида Холбоеванинг ижтимоий тармоқларга қилган видеомурожаатидан сўнг туман ҳокими Хуррам Жураев фуқаронинг саломатлигини тиклаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига зудлик билан ётқизиш бўйича, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Шаймановга тегишли топшириқ берди.
Шу кунинг ўзида кечки соат 20:00 лар атрофида фуқаро Сожида Холбоеванинг яшаш хонадонига туман ҳокимлиги вакиллари ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Асланов бошчилигида малакали шифокорлар етиб боришди. Афсуски, ёрдам қўлини узатаётган масъуллар ва шифокорлар фуқаро С.Холбоеванинг турмуш ўртоғи Шерамат Бозоровнинг қаттиқ қаршилигига учради. Турмуш ўртоғининг гапини икки қилаолмаган С.Холбоева ҳам шифокорлар таклифини рад этди. Ҳар нима бўлганда ҳам бемор учун туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари тавсияси асосида зарур дори-дармон воситалари етказиб берилди.
ШУндан сўнг, жорий йилнинг 21 февраль куни соат 12:45 лар атрофида туман ҳокимлиги вакиллари ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Шайманов бошчилигида малакали шифокорлар яна бир бор фуқаро С.Холбоеванинг яшаш хонадонига бориб, унинг саломатлигини тиклаш учун туман тиббиёт бирлашмасида ётиб даволаниши ва ордер асосида Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида жарроҳлик амалиётини ўтказишида амалий ёрдам берилши таклиф қилинди.
Афсуски бу сафар ҳам қарийиб, 3 соатлар атрофида туман масъуллари, шифокорлар ва С.Холбоеванинг қўшнилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари бесамар кетди. С.Холбоева ва унинг яқинлари туман масъуллари таклифига рад жавобини беришди.