Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев узурли сабабларга кўра, сессия ишида иштирок эта олмаганлиги сабабли Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов "2021 йил туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йилги режалари тўғрисида"ги туман ҳокими Хуррам Жураевнинг мурожаатини кенг жамоатчилик эътиборига ўқиб эшиттирди.
Бугун Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида маҳаллий Кенгаш депутатлари, Чироқчи тумани сектор ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Сессия ишида Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов "2021 йил туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йилги режалари тўғрисида"ги туман ҳокими Хуррам Жураевнинг мурожаатини кенг жамоатчилик эътиборига ўқиб эшиттирди.
Юртимизда барча соҳаларда очиқлик тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз ривожи учун тамал тоши қўйилаётган бир даврда яшамоқдамиз. Давлатимизраҳбари Ҳурматли Президентимиз томонларидан биз раҳбарлар олдига йилдан йилга юксак вазифалар қўйилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ йўл ҳариталари тузилиб, молиявий манбалар билан таъминлаб берилмоқда. Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!Якунига етаётган 2021 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш билан бирга 2022 йил учун устувор вазифалар белгилаб олишимиз лозим.
2021 йилда ўтган йилнинг шу даврга нисбатан барча соҳаларда ўсишга эришилди. Хусусан; саноат маҳсулотлари ишлаб чикариш 106.7 % га, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 101.4 % га, қурилиш пудрат ишлари 171.8 %га, чакана савдо айланмаси 117,1 % га, хизмат кўрсатиш соҳалари 119.4 %га ўсиши таъминланди. Жорий йилда 73 та инвестиция лойиҳаларига 479 млрд сўмлик маблағлар ҳисобига 1088 нафар янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган эди, амалда 88 та қиймати 549 млрд сўмлик лойиҳалар ишга туширилиб 1260 та янги иш ўринлари яратилди. “Токзор Лалми Боғи”, “Бегламишсой”, “Чорвадор Лалми Боғи” ИЧК томонидан лойиҳа қиймати 80,0 млрд сўмга тенг бўлган 2100 гектар ер майдонида томчилатиб сўғориш техналогияси асосида узумзор ва бодомзорлар ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг март ойида ташкил этилиб, ёшлар, хотин-қизлар дафтарида турган 500 нафар хотин-қизларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланиб, 2 млн АҚШ доллари миқдорида ҳорижий кредитлар ўзлаштирилди.
Бугунги кунда аҳоли даромадини ошириш тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун четга маҳсулот сотиш ёки экспортнинг ўрни беқиёс эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Туманда 2021 йил ўтган давр мобайнида 5,6 млн. $ экспорт амалга оширилди. (Шундан мева –сабзавот 4,1 млн $, саноат маҳсулотлари 1,5 млн.$) Юртбошимиз томонидан иқтисодиётимизни ривожлантиришнинг ягона йўли тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлашга қаратилиши кўп бора таъкидлаб келинади. Янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратишни, бюджетга қўшимча тушумлар тушириши, бозорда рақобатни пайдо бўлиши, натижада сифатли маҳсулот ва хизматларнинг юзага келиши, охир оқибат туман аҳолисининг турмуш даражасини кўтаришга хизмат қилиши бугун хеч кимга сир эмас. Жаҳон тажрибасида ривожланган давлатларда тадбиркорликнинг ривожланиши ҳисобига аҳоли турмуш даражасининг юқорилиги ҳаммага маълум. Туманда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида бугунги кунгача 750 та янги тадбиркорлик субъектлари иш бошлаган бўлса, 122 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида ўз ишларини қайтадан йўлга қўйиб олди. Амалга оширилган ишлари натижасида 2180 та янги иш ўринлари яратилиб, йил охиригача солиққа кўшимча 2,6 млрд сўм тушум тушишига эришилади.Тадбиркорликнинг ўсиши барча кўрсаткичларга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Хусусан кичик бизнеснинг саноатдаги улуши 86,7 фоизни, қишлоқ хўжалигида 99,6 фоизни, қурилиш ишларида 90,2 фоизни, чакана савдо айланмасида 94,6 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳаларида 74,7 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнеснинг бюджет тушумидаги улуши 91,6% ни ташкил этади.Тадбиркорликни ривожлантириш учун кичик бизнес субъектларига 252.4 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, шундан 106.8 млрд.сўмлик қисқа муддатли, 145.6 млрд сўмлик узоқ муддатли кредитлар ажратилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ҳар бир оила тадбиркор” йўналиши бўйича 2737 та фуқарога 123,2 млрд сўм кредит ажратилиб, 3012 та фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди. Давлатимиз томонидан кичик саноат зоналарини ташкил этишга катта эътибор қаратилди. Тумандаги Чироқчи, Мустақиллик, Жар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кичик саноат зоналарида тадбиркорлар учун қўлай шароитлар яратилмоқда. Кичик саноат зонасида бириктирилган лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 198 та янги иш ўринлари яратилади. 2021 йил қишлоқ хўжалиги учун оғир йил бўлди. Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ўтган йиллардагига нисбатан 20% кам сув олинишга қарамасдан ғалладан 55-60 центнердан ҳосил етиштирилиб, тузилган шартнома 105 фоизга уддаланиб, фермер хўжаликлари 25,8 млрд. сўм соф фойда олинишга эришдилар.Ғалладан бўшаган 6000 гектар ер майдонида такрорий экин экилиб, 60 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиб,3951 нафар ишсиз фуқаролар мавсумий иш билан бандлиги таъминланди. 8200 гектар ерга пахта етиштирилиб, гектардан 30-35 центнердан ҳосил етиштирган фермерларимиз қишлоқ хўжалиги учун мураккаб йилда матонат билан меҳнат қилишди. Тумандаги кластер корхонаси фермер хўжаликларидан 25.0 минг тонна пахта ашёси қабул қилиб олдилар. Фермер хўжаликлари пахта сотишдан 150 млрд сўм даромад, 37 млрд сўм соф фойда олишга эришдилар.Тумандаги мавжуд сабзавотчилик фермер хўжаликлари томонидан 4900 тонна сабзовот маҳсулотлари етиштирилди, бир қисми экспортга йўналтирилди.Туманда 2020-2021 йилларда оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш учун давлат хазинасидан 6 млрд 566 млн сўм маблағ ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сон қарорига асосан туман бўйича 2020 - 2021 йилларда жами 980 гектар оборотдан чиққан ерларни сув таъминоти яхшиланиб қайта фойдаланишга топширилди. Чироқчи туман ирригация бўлими балансида бўлган ҳўжаликлараро каналларда 2021 йил эксплуатация ҳаражатлари ҳисобидан жами 258,6 км бўлиб, шундан 50.5 км қисмини механизм ёрдамида тозалашда 251 млн сўмлик ишлар бажарилди.Сўнгги йилларда чорвачиликка берилган этибор натижасида туманда йилдан - йилга чорва мол бош сонлари ўсишга эришилиб, маҳсулот етиштириш ҳам кўпаймоқда. Хусусан 2020 йилга нисбатан 2021 йилда қора моллар бош сони 3100 бошга (2020 йилда 198,2 минг бош, 2021 йилда 201,3 минг бош) сигирлар сони 2300 бошга (2020 йилда 82,2 минг бош, 2021 йилда 84,5 минг бош) кўпайган. Шу жумладан зотли моллар 955 бошни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 117.0 % ёки 178 бошга купайди. Туманда ишсизлик даражаси 10.9 фоизни (йил бошида 13.5%) ташкил этади. Ўтган 11 ой давомида 2457 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 101.2 % га уддаланди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 2122 нафар ишсиз аҳоли ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди, 575 нафар фуқаролар қайта касб ҳунарга ўқитилди. Маҳалий бюджет тушуми 109% га бажарилиб, 126.1 млрд. сўм ўрнига , 137.2 млрд сўм туширилди) 11.1 млрд сўм ошиқча маблағ туширилди.
Давлат томонидан бюджет соҳасида олиб бориладиган окилона сиёсат эвазига режадан ортиқча 11,1 млрд сўм тушум туман ҳисобига қолдирилиб, туманнинг ижтимоий - иқтисодий масалалари ўз ечимини топди.Юртбошимиз томонларида баъзи тоифадаги фукароларни моддий-кўллаб куватлашда тизимли ишлар йўлга кўйилди. “Темир дафтар”, “ёшлар”, ва “аёллар” дафтари бунга мисолдир. Темир дафтарга кирган 7408 та оиланинг 36142 нафари аъзолари мавжуд бўлиб, моддий ёрдам кўрсатилган ҳамда бандлиги таъминланган. 7275 та оила 7666 нафар аъзолар боскичма-боскич темир дафтардан чиқарилди. Бугунки кунда темир дафтарда 253 та оиланинг 1007 нафар аъзолари мавжуд. Бу оилалар доимий ёрдамга муҳтож ногиронлар, якка ёлғизлар, оғир касаликка дучор бўлганлар, боқувчисини йўқотган оилаларга тўғри келади ва бу оилалар доимий қуллаб қувватлаб келинади. Туманда 209 798 нафар аёллар мавжуд бўлиб, биринчи босқичда 63 830 нафар аёллар билан мулоқот ўтказилиб, 1674 нафари аёллар дафтарига киритилди. Шундан 776 нафар хотин-кизларнинг бандлиги таъминланди. 93 нафар хотин қизларга 1 млрд 351 млн 400 минг сўм маблағ ажратилиб тадбиркорликни бошлади, 30 нафар аёлларга жамғарма маблағлари хисобидан субсидия асосида тикиш машиналар олиб берилди. 563 нафар аёлга 275млн 870 минг сўм миқдорида моддий кўмаклар берилди. 63 нафар хотин кизларнинг уй жойини таъмирлаш учун 224 млн сум маблағ ажратилди, 13 нафар хотин-кизларга уй-жойнинг бош тўлови сифатида 195 млн сўм тўлаб берилди. Биринчи босқичда “Аёллар” жамғармасидан 499.9 млн. сўм “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 582 млн. маблағ ажратилиб, турли ёрдамлар кўрсатилди. Иккинчи босқичдаги хатлов натижасида 73991 нафар аёллар тўққизта тоифага бўлиниб, аёллар дафтарига киритилди. 2741 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизларни бандлиги таъминланди;Шундан; 115 нафарига турли асбоб ускуналар олиб берилиб бандлиги таъминланди, 516 нафари мавсумий ишларга жалб қилинди, 131 нафари касб ҳунарга ўқитилган бўлса, 124 нафарига кредит ажратилиб тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали бандлиги таъминланди. 304 нафар боқувчисини йўқотган ногирон аёлларга жамғарма ҳисобидан 297,9 млн.сўм маблағ ажратилди. Ҳозирги кунгача аёллар жамғармасидан 407,7 млн.сўмлик турли турдаги ёрдамлар кўрсатилди.Ёшлар дафтари бўйича 64 857 нафар ёшлар билан анкета сўровлари ўтказилди. 5270 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 2362 нафари доимий иш билан таъминланган, 237 нафар ёшга кредит ажратилган, 1770 нафар ёшларга ер ажратилган, 964 нафар ёшларга меҳнат қуроллари учун субсидиялар ажратилган, 35 нафари устоз-шогирд анъанаси доирасида ҳунардмандларга бириктирилган. 122 нафар талабага 612.1 млн сўм контракт пули, 50 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 96.0 млн сўм, 82 нафар ёшга СЧР тўлови учун 426.4 млн сўм. тўлаб берилди.2021 йилда туманимиздаги 53 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 210 млрд сўмлик ишлар бажарилган. Обод қишлоқ - обод маҳалла дастурига киритилган 2 та маҳалларда 53,4 млрд.сўм маблағ сарфланиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ички йўллар кўприклар ва саломатлик йўлакчалари қуриш учун 21 млрд. сўм маблағ ажратилиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида 2021 йилда 24 та маҳаллага 31.2 км йўллар шундан 23 км асфалт ва 8.2 км шағал йўллар, “Мустақиллик шох” кўчасини 4935 метр пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш суммаси 12.4 млрд.сўм ва 4 та кўприкни таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ижтимоий соҳа яъни мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш обеъктлари капитал қурилиш, реконструкция қилиш ва қўшимча бино қуриш учун 88.8 млрд сўм маблағ ажратилди.Туманда 29 та мактаблар 50,8 млрд сўмга қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари инвестиция дастури бўйича 4 та мактабга 9 млрд 963 млн сўм, Вазирлар Маҳкамасининг 284-қарори ижроси бўйича 81 та мактабга 22 млрд. 273 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 3 та Соғлиқни сақлаш обектига 5.8 млрд сўм таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди. Олтиндала маҳалласида Еттитом қурғонида 7.4 млрд сўмлик 2 та 5 қаватли 20 хонадонга мўлжалланган турар жой бинолари қурилиб уй - жойга муҳтож фуқароларга фойдаланишга топширилди. Яна 2 та 5 қаватли 20 хонадонга мўлжалланган турар жой бинолари қурилмоқда. Электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 1621 дона бетон устунлар (столбалар) ўрнатилиб, 102 дона трансформаторлар таъмирланди, 36 дона янги трансформаторлар ўрнатилди.30.5 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 668 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Кўп қаватли уйларга истикомат қилувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 2 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун туман бюджетидан 260 млн.сўм маблағ ажратилди. 2021 йилда 3 та давлат, 2 та давлат хусусий шерикчилик асосида ва 55 та уй боғчалари фойдаланишга топширилиб, туманда мактабгача таълим муассалари 252 тага етди.Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиш кўрсатгичи ўтган йилдагидан 11 фоизга ошиб, бугунги кунда 32 фоизни ташкил қилмоқда. Ўрта мактабни тугатган 7122 нафар ўқувчининг 1816 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Бу кўрсатгич ўтган йилдагидан 1279 та ўқувчига кўп бўлиб, республика миқёсида туманлар уртасида 5- уринни эгаллади. 2021 йил якуни билан барча соҳаларда ўсиш прогнозлари тахмин қилиняпти. Хусусан саноат ишлаб чиқариш 108.2 фоизга, қишлоқ хўжалиги 105 фоизга, хизматлар ҳажми 121.2 фоизга ўсиши кутилмоқда.Ҳурматли депутатлар бугун мен фақат эришилган ютуқларимиз тўғрисида фикр юритдим холос. Ҳар биримиз йўл қўйган камчиликларимиз тўғрисида маълумотларга эгамиз. Зеро камчиликларимиз бир неча бор йиғилишларга муҳокама қилинган. Улардан тўғри хулоса чиқарилиб, келгусида бу камчиликларни такрорламаймиз деган умиддаман.
Олдимизга 2022 йилда ижтимоий иқтисодий ривожланиш билан бирга туман аҳолисини давлатдан рози бўлишини, хусусан сиз ва бизлардан олиб бориладиган ишлардан рози бўлиши учун олдимизга турган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз керак.
Авваламбор 2022 йилда барча соҳалардаги ўсиш кўрсатгичлари сақлаб қолинади.Янги йилда асосий эътиборимиз маҳалларга қаратилади. Таъсис этилган ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда хонадонбай ишлаш тизимига ўтамиз.Биринчи навбатдаги вазифамиз ишсизликни, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш эвазига, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшамиз. Бу ишларни амалга ошириш учун авваломбор ҳар бир маҳалланинг ўсув нуқтасини аниқлаб, ҳар бир хонадоннинг ишсиз фуқароси билан мулоқотларни йўлга қуямиз. Туманда бугунги кунда 14 180 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд.2022 йилда меҳнат бозорига 4075 нафар фуқаролар кириб келишини ҳисобга олсак, 18255 нафар фуқароларни иш билан бандлигини таъминлашга тўғри келади. Бу фуқароларнинг 6620 нафарини доимий, 11635 нафарини мавсумий ишлар билан таъминлаш чоралари кўрилади. 2022 йилда 155 та тадбиркорлик субеъктлари томонидан лойиҳаларни ишга туширишни режалаштирганмиз. Лойиҳаларни ишга тушириш учун 640 млрд.сўм банк кредитлари жалб қилинади. Лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 1 658 та янги иш ўринлари яратилади.Жумладан; “Чироқчи кластер” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 22,8 млрд.сўмлик тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида 500 та янги иш ўринлари яратилади. “Чироқчи кластер” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 15,0 млрд.сўмлик ун ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилади.“Бинокор Импекс” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 40,0 млрд.сўмлик тиббий клиника ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида 60 та янги иш ўринлари яратилади.Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ишга тушириш эвазига 430 та янги иш ўринлари яратилади.Янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субеъктлари ҳисобига 2150 та, имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 620 та, мавжуд корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ҳисобига 375 та, қишлоқ хўжалиги коперацияси ва томорқа хизматлари ташкил этиш ҳисобига 400 та, ҳосилдорлиги паст бўлган ғалла ва пахта майдонларини (121 гектар) 10 сотихдан -1 гектаргача электрон савдо орқали беришга 330 та, касб ҳунарга ўқитиш орқали 610 та фуқароларни иш билан бандлиги таъминланади. Бундан ташқари давлат дастурлари орқали амалга ошириладиган қурилиш ишларига 2100 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинади.2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Аёллар дафтари” ва “темир дафтари” руйхатига турувчи фуқароларга маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 50 минг бош паррандалар 500 нафар хотин-қизларга тарқатилиб иш билан таъминланади. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида туманнинг Янгиқишлоқ маҳалласида 10,0 гектар майдонда 1000 хонадонли 50 та кўп қаватли уй-жойдан иборат ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН массиви 2022-2026 йиллар давомида барпо этилади. 2022 йилда 200 хонадонли 10 та кўп қаватли уйлар қуриб ишга туширилади. 2022 йилга 3 та кўп қаватли уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун 600 млн.сўм маблағ ажратилади. Ички йўл қурилиши ва таъмирлаш учун 12 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 12 км асфальт, 10 км шағал йўллар қуриб ишга туширилади. Аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, 3 та обеъктга 11,2 млрд.сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилади.Ҳалқ таълими бўйича инвестиция дастури 15 та мактаб реконструкция қилиниб 32,2 млрд сўм, Обод қишлоқ дастури бўйича 4 тага мактаб 4,3 млрд.сўм, жорий таъмирлаш учун 47 тага 4,9 млрд сўмлик, соғлиқни сақлаш бўйича 3 та объектда 5.8 млрд.сўмлик, мактабгача таълимда 2 та объектда 3.6 млрд.сўмлик, йўлларни таъмирлашда 20 та объектда 12 млрд.сўмлик, ирригация ва мелиорация соҳасида 8,8 млрд.сўмлик, электр соҳасида 7.1 млрд.сўмлик, ободонлаштиришда 2.4 млрд.сўмлик қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Депутатлар, сессия иштирокчилари!
Албатта, бу натижалар биз учун катта марра. Бу марраларни Сиз фаолларни тажрибангиз, малака ва салоҳиятингизга, Ҳурматли депутатларимизнинг кўмаги ва қўллаб-қуватлашига суянган ҳолда албатта забт этамиз.
Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек Мустаҳкам ирода, темир интизом, юксак масъулият, талабчанлик ва фидойилик Доимий ҳамроҳимиз бўлиши лозим. Сўзимнинг охирида барчангизни кириб келаётган 2022 йил билан самимий табриклайман!