Маиший газ болонлардан фойдаланиш тартиби
Аҳоли турар жойларида табиий газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, кўнгилсиз ҳолатлар истеъмолчиларга белгиланган тартибда табиий газ етказиб бериш жараёнида юзага келаётган узилишлар, газ босимини кескин камайиши ёки ортиши ҳақида фуқаролар ўз вақтида газ таъминоти булими томонидан огоҳлантирилмаётганлиги, суюлтирилган газ баллонларини ўрнатишда, тўлдириб беришда Ўзбекистон Республикасида “Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаси” ҳамда “Босим остида ишлайдиган идишларни жиҳозлаш ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари” талабларига ва белгиланган регламентга риоя қилинмаётганлиги, фуқаролар хонадонларида газ баллонларни лойиҳасиз ўрнатиб, жойлардаги газ идоралари билан келишилмасдан фойдаланишидан келиб чиқмоқда.
Яна муаммолардан бири, давлат сертификациясидан ўтмаган Эронда ишлаб чиқарилган “Камин” русумли печлардир. “Камин” иситиш печларини Ўзбекистон худудига олиб келиниши ва улардан фойдаланиш таъқиқланган бўлишига қарамасдан, ахоли томонидан савдо дўконлари ва бозорлардан эркин холда харид қилинмоқда ва ўзбошимчалик билан хонадон эгалари томонидан хавфсизлик қоида талаблари бузилган холда ўрнатилмоқда. Дудбуронлари нотўғри ўрнатилиши ва хавфсизлик автоматикаси ишламаслиги оқибатида бахтсиз ходисалар содир бўлишига сабабчи бўлмоқда.
Биргина, 2021 йил давомида эса 5 та газдан чақнаш ҳолати қайд этилди.
Ушбу содир бўлган чақнашлар натижасида жами 5 фуқаролар фуқаролар турли даражада куйиш тан жароҳати олган.
Шунингдек, туман худудидаги қаватли уйларга табиий газни етказиб беришда бўлаётган чекловлар натижасида диярли барча каватли уйларда яшовчи фуқаролар томонидан хар хил турдаги маиший газ баллонлар файдаланиш холатлари учрамоқда.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, фуқароларга табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ускуналардан тўғри фойдаланишни ўргатиш борасида қуйидагилар
1. Табиий газ ва ва суюлтирилган маиший газ баллонлардан аҳоли турар жойларига белгиланган меъёр талаблари асосида етказиб берилишини;
2. Табиий газ ва ускуналардан нотўғри фойдаланиш оқибатида қандай аянчли оқибатларга олиб келиши юзасидан оммавий ахборот воситаларида, махаллаларда, ўй-жой мулкдорлар ширкатида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлар олиб бориш самарадорлигини кўчайтирилишини, бу борада хаб бир фуқароогохлантирилишини ҳамда алохида йўриқнома дафтарига имзо қуйдиришни;
3. Табиий газ тармоқларида газни кескин кўпайиши ёки камайиши, режалаштирилган таъмирлаш ишлари хусусида аҳолини огоҳлантириш чоралари кўрилишини, тегишли идора ходимлари билан ҳамкорликда рейдлар ташкил этишни;
4. Газ тақсимлаш пунктларида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишлари, бураш вентиллари ва бошқа эхтиёт қисмларини ўзгартириш холатлари аниқланган тақдирда чора кўриш учун хуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат этилишини;
5. Аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларида яроқсиз ва синов муддатларини ўтаб бўлган маиший газ баллонлардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни белгиланган тартибда мусодара этиб йўқ қилиш, ҳаракатда бўлганларни мажбурий тартибда синовдан ўтказишни таъминлаш чораларини кучайтиришни;
6. Аҳоли турар жойларида аниқланган салбий холатлар бўйича кескин қонуний чоралар кўришни, газ билан боғлиқ булган ёнғинлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши юзасидан маҳаллаларда, уй-жой мулкдорлар ширкатида суҳбат ва йўриқномалар ўтказишни;
7. Қаватли уйларда ёнғин, портлаш, чақнаш ва бошқа кунгилсиз холатларни олдини олиш мақсадида табиий газ билан бир моромда таъминлаш чораларини кўрилишини;
8. Маиший газ баллонлар етказиб бериш лозим бўлган худудларда фуқароларни яшаш жойларида газ баллонларни сақлаш ва тарқатиш холатларига чек қуйилишини ва ушбу худудларда қўшимча равишда махсус жихозлар билан жихозланган маиший газ баллонларни сақлаш шахобчаларини ташкил этишни;