December 1, 2021

Кимнидир ёмонотлиқ қилиш орқали сиз хотиржамликка эришаолмайсиз!!!

Яқинда ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 108-сонли умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчилари дарсга киритилмаганлиги тўғрисида “Чироқчи Қорда қолган болалар 108-мактаб” сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий мақола зудлик билан Чироқчи тумани халқ таълими бўлими масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Мактаб директори Наврўза Келдиёровага кўра, мактабнинг дарс жадвалида бўлган ўзгариш ҳамда бошланғич синфларда дарс соатларининг юқори синфларга нисбатан кам соатда ўтилиши сабабли бошланғич синфлар учун дарс соатлари 13:00 дан 16:05 гача кўчирилганлиги ва бу ҳақда у мактаб ўқитувчиларига ва айнан 3-синф раҳбари Д.Ш га уч кун олдин расмий равишда маълум қилган.

Афсуски, мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинланганлигига ҳали кўп бўлмаган Наврўза Келдиёрова ва собиқ мактаб директори тарафдорларидан бўлган Д.Ш ўртасидаги келишмовчилик сабаб Д.Ш атайлаб ўзи раҳбарлик қилаётган 3-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирмаган. Шу сабаб мактабга дарсга келган 3-синф ўқувчиларини мактабнинг ўқув биноси кириш эшиги олдида тўплаб видеога олган ва мазкур видеони ижтимоий тамоқларга тарқатиб юборган.

Туман Халқ таълими бўлими масъул ходимларининг қўшимча қилишича, Д.Ш қасддан яъни мактаб директори Н.Келдиёровани педагогик жамоа ўртасида обрўсизлантириш мақсадида мазкур ишга қўл ўрган. Бундан ташқари Д.Ш дарс соатларини ўзига маъқул бўлган биринчи сменада қолдиришни ҳам режалаштирган.

- Тўғри қор ёғаётган пайтда маълум бир муддат ўқувчилар мактаб биноси ташқарисида бўлган лекин 2 соат эмас, - дейди Фарҳод Жуманов туман халқ таълими бўлими мудири. - Мазкур салбий ҳолатни олдини олиш ва мактаб жамоаси ўртасида соғлом муҳитни яратиш мақсадида танқидий руҳда йиғилиш ҳам ўтказдик ва Д.Шнинг ҳаракатларини муҳокама қилдик. Келгусида бундай салбий ҳолатлар такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида ўқитувчиларга тушунтириш ва тавсиялар берилди.

P/S: Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланганлигини унутманг! Зеро, кимнидир ёмонотлиқ қилиш орқали сиз хотиржамликка эришаолмайсиз!!!